Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди News

Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди

УЕФА матбуот хизмати Европа лигасининг ушбу мавсумдаги энг яхши футболчисини эълон қилди.

Унга кўра соврин "Тоттенхэм" ҳимоячиси Кристиан Ромерога топширилди. Ушбу турнирда аргентиналик футболчи 7 ўйинда қатнашиб, 1та ассист қайд этди. Шунингдек, у "Манчестер Юнайтед"га қарши финал ўйинида ҳам энг яхши футболчи сифатида эътироф қилинганди.

Шунингдек, Европа лигасида мавсум рамзий термаси ҳам тузилди.

Дарвозабон: Гульельмо Викарио ("Тоттенхэм");

Ҳимоячилар: Фредрик Бьеркан ("Буде-Глимт"), Робин Кох ("Айнтрахт"), Кристиан Ромеро, Педро Порро (иккиси ҳам "Тоттенхэм");

Ярим ҳимоячилар: Каземиро, Бруну Фернандеш (иккиси ҳам "Манчестер Юнайтед"), Патрик Берг ("Буде-Глимт");

Ҳужумчилар: Нико Уильямс ("Атлетик"), Доминик Соланке ("Тоттенхэм"), Райан Шерки ("Лион"). 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика