Latest news

19:53Суперлига. "Динамо" - "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  3 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 19:01Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Жайхун". Таркиблар маълум  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  22 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  0 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  1 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  3 16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  6 15:59"Фиорентина" юлдузи "Манчестер Юнайтед" нишонида  0 15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  12 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  4 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  3 14:03Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин  7

Европа Лигаси. "Валенсия" - "Краснодар" 2:1 News

Европа Лигаси. "Валенсия" - "Краснодар" 2:1

Европа лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Валенсия" ва "Краснодар" жамоалари ўртасидаги биринчи ўйин бошланишига бир неча дақиқа қолди.

23:47. Ассалому алайкум! "Месталья" стадионида бўлиб ўтадиган Европа лигаси 1/8 финал ўйини, "Валенсия" ва "Краснодар" жамоалари ўртасидаги баҳсни кузатиб боришга таклиф қиламиз.

Валенсия Испания – Краснодар Россия 2:1 (2:0, 0:1)

 «Месталья»

Голлар: 1:0 – 12 Родриго, 2:0 – 24 Родриго, 2:1 – 63 Классон.

Валенсия – Нето, Габриэл, Тони Лато, Пиччини, Диакаби, Солер, Парехо, Коклен, Гедеш (Черышев, 70), Гамейро (Собрино, 79), Родриго (Санти Мина, 63).

Краснодар – Сафонов, Мартынович, Рамирес, Петров, Спайич, Вандерсон (Сулейманов, 80), Газинский (Голубев, 89), Стоцкий (Ари, 55), Ольссон, Классон, Каборе.

Огогҳлантиришлар: Каборе (20), Классон (45), Парехо (55), Мартынович (72), Ольссон (80), Коклен (81).

 

Valencia

Rodrigo - 12', Rodrigo - 24'

Europa League Final Stage . Round 1/8

08/03/2019, 01:00

1
:
2
Finished

FC Krasnodar

Viktor Claesson - 63'

Stadium: Estadio Mestalla, 36274 spectators

Referee: Orel Grinfeld

45'
90'
12'  Rodrigo
12'  Kevin Gameiro
24'  Rodrigo
24'  Toni Lato
55'  Daniel Parejo
62'  Rodrigo (Santi Mina)
70'  Goncalo Guedes (Denis Cheryshev)
78'  Kevin Gameiro (Ruben Sobrino)
81'  Francis Coquelin
20'  Charles Kabore
45'  Viktor Claesson
55'  Dmitri Stotskiy (Ari)
63'  Viktor Claesson
63'  Yuri Gazinskiy
72'  Aleksandr Martynovich
80'  Wanderson (Magomed-Shapi Suleymanov)
81'  Kristoffer Olsson
89'  Yuri Gazinskiy (Artem Golubev)

                            ЯНГИЛАШ

                    МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

 Учрашувда "Валенсия" ғалаба қозонди. 

63. Гол! 2:1. Меҳмонлар тўпсиз ҳаркат қилиб гол уришга эришди. Классон

29. Гамейрода ажойиб имконият. Унинг зарбасини Сафонов қайтарди. Ушбу дарвозабоннининг реакцияси жойида.

24. Лекин, бугун Родриго деган ҳужумчи Россия клубига тинчлик бермоқчи эмас. Чап қанотдан Тони Лато томонидан меҳмонлар жарима майдончасига ерлатиб узатилган пасни Родриго зое кетказмади ва ушбу учрашувда дубльни расмийлаштирди — 2:0.

23. "Краснодар" тўпни назорат қилиш орқали Марселиньо шогирдларининг шижоатини туширишга ҳаракат қилмоқда.

20. Сариқ карточка. Каборе Парехога нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. 

14. Диакабига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бир неча сониялардан сўнг футболчи катта эҳтимол билан майдонга қайтади.

12. ГОЛ! Учрашувда ҳисоб очилди — 1:0. Родриго 20 метрлар атрофидан ажойиб зарба берди. Дарвозабон ҳарчанд уринмасин тўпга ета олмади. "Кўршапалаклар" тўдалашиб, ҳужумлар ёмғирини ёғдиришди ва ҳақли гол уришга муваффақ бўлди. 

11. Гонсало Гуэдешда яхши имконият бўлди. Вазият кўкка совурилди. Россия клуби тезликда анча ортда қолмоқда.

5. Тўп назорати майдон эгалари томонда. Испания ва Россия жамоалари қарама-қаршилиги бироз аввал "Зенит" ҳамда "Вильярреал" клублари ўртасидаги ўйин билан бошланди. У ерда ҳисоб испанлар фойдасига ҳал бўлди — 1:3. Ушбу натижа бу беллашувга таъсир кўрсата олармикин? Нима деб ўйлайсиз? 

2. Ухх. "Валенсия" баҳсни тажовузкор бошлали. Ҳимоячилар ва таянч ярим ҳимоячилар мезбонларни тўхтатишга қийналишмоқда. Қўполликлар бошланиб кетди. 

1. Учрашув бошланди.

23:55. Асосий таркиблар билан танишиб олинг!

Учрашув Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

23:52. Ушбу клублар ўзаро биринчи марта тўқнаш келишмоқда.

23:51. Жамоаларнинг сўнгги 5 та беллашувда қайд этган натижаси билан танишиб олишингиз мумкин.

23:50. Россиянинг "Краснодар" клуби бундан аввалги босқчида Германиянинг "Байер" Леверкузен" жамоасини мусобқадан чиқариб юборди. Ўз майдонида 0:0 ўйнаган Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоаси, Леверкузен шаҳрида дуранг қайд эта туриб ҳам мазкур қарама-қаршиликда ғолиб чиқишга эришди — 1:1.

23:49. "Валенсия" эса Шотландиянинг "Селтик" жамоасидан устун келди. Меҳмонда 2:0, уйда 1:0 ҳисобида "кўршапалаклар" ғалаба қозонишди. 

23:48. Краснодар бош мураббийи Мурод Мусаев: "Мазкур тўқнашуда қайси клуб фаворит эканлигини айта олмайман. Биз ғалаба учун ҳаракат қилишимизни айтишим мумкин. Бугун қийин ва қизиқарли ўйин гувоҳига айланамиз. Бизнинг асосий мақсадимиз мудофаада ишончли ўйнаш", - дея фикр билдирди Мусаев.

Қолаверса, мураббий "Валенсия" клубини юқори даражали, ҳужум ва ҳимояда хавфли ўйин кўрсатадиган клуб сифатида кўрсатди. 

23:47. "Валенсия" бош мураббийи, Марселино "Краснодар"га қарши ўйин олдидан қуйидагича фикр билдирди:

"Краснодар" шиддатли ўйнайди, тезкор қарши ҳужумда омадини синашни ёқтиради. Улар ҳужумчиларни узоқ масофага тўп узатиш орқали қулай вазиятга олиб чиқишади. Жуда эҳтиёткор ва тезкор ҳаракат қилишимиз, ҳимояда яхши ўйин кўрсатишимиз зарур. Агар, улар яхши жамоа бўлишмаганида, "Байер"ни мусобақадан чиқариб юборишмас эди", —  деб Марселиньо ўз фикрларини ўртоқлашди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика