Latest news

17:23Расман: Дилшод Комилов — "Қизилқум" ўйинчиси  1 17:04Элит ОЧЛ. "Пахтакор" кейинги босқичга чиқиш имконияти қандай?  13 16:58"Манчестер Юнайтед" яна Шоуни йўқотди  3 16:23Тошлоқда "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025" мусобақаси старт олди  3 16:01"Милан" Феликснинг ўрнига "Барселона" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи эди  2 15:35"Манчестер Юнайтед" Гарначо ва Майнуни сотишга тайёр  3 15:02Араухонинг товон пули қанчалиги маълум бўлди  0 14:34Дэвиснинг агенти: "Реал" билан музокаралар олиб бордик"  0 14:04Ўзбекистон U-17 Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 8 февралда Туркиядаги турнирга йўл олади  2 13:25Нико Гонсалес "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида нималар деди?  2 12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўринда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  3 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  1 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  2 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0

Европа Лигаси финал олдидан: "Айнтрахт" ва у ердаги ўзбек инвестори ҳақида биласизми? News

Европа Лигаси финал олдидан: "Айнтрахт" ва у ердаги ўзбек инвестори ҳақида биласизми?

Бугун биз таниётган клубимиз - "Айнтрахт" яқингача ҳам ўртамиёналар орасида тилга олинарди.

Клуб 2012/13 йилги мавсумда Германиянинг иккинчи Бундеслигасида "Герта"дан кейинги иккинчи ўринни олиб, "Бавария" ва "Боруссия" тўп тепадиган кучлилар сафига қўшилади.


Клубга 2000 йил президент этиб тайинланган Петер Фишер сиёсатни бироз ўзгартирди. Энди улар селекцияга жиддий эътибор қилиб ёш футболчиларга имконият беришни бошладилар. Клуб молиявий ҳолатини яхшилаш йўлида ўз акцияларини сотувга қўйди. Бугун 10га яқин компаниялар томонидан эгалик қилинадиган клубнинг маълум фоизига логистика билан шуғулланувчи компания ҳам эга чиқди. Компания таъсисчиси Козим Арипов асли Ўзбекистон пойтахти Тошкентдан бўлиб, у ҳам бугунги кунда клубнинг тўлақонли эгаларидан бири ҳисобланади.




Фаолиятининг катта қисмини Франкфурт жамоаси даврозасини қўриқлаган Кевин Трапп билан. Посбон 2015-2019 йиллар оралиғида ПСЖ шарафини ҳам ҳимоя қилган.


Мен бу киши билан 2020 йил танишдим. Фарзанди Тошкент шаҳар чемпионатида қатнашадиган жамоалардан бири сафида тўп тепади. Ўша йиллари клуб ҳақида интервью беришларини сўраганимда, камтарлик билан ўзларини четга олдилар. "Ҳали гапиришга арзийдиган иш қилмадик", - деган жавобни бердилар. Бугун "Айнтрахт"ни кўпчилик яхши таниб олди. Ўз олдига ҳеч бўлмаса Европа Лигаси Кубогини қўлга киритишни мақсад қилган "Барселона"ни, Каталонияда 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган жамоан  бугун кўпчилик билади.


УЕФА таснифидаги клублар ўртасидаги иккинчи ўринда турувчи элит мусобақа финалига йўл олган немислар, 19 май куни Шотландиянинг "Рейнджерс" клубига қарши майдонда саф тортади.



Сурат "Вест Хэм" билан ўйиндан кейинги қувонч (1/2 финал жавоб учрашуви). Бу ерда Козим Арипов, клуб президенти Петер Фишер билан.


Мазкур ўйинда ҳамюртимизга ишқибозлик қиламиз ва финалдан кейин Championat.Asia офисида катта интервью ташкил қиламиз.

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика