Latest news

12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  3 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  1 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  4 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  0 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  10 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  34 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  1 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  18 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  15 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  6 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  32

Европа Лигаси. Швеция клуби "Рома"ни таслим қилди, Шомуродов 65 дақиқа ўйнади News

Европа Лигаси. Швеция клуби "Рома"ни таслим қилди, Шомуродов 65 дақиқа ўйнади

Европа Лигаси лига босқичи 2-туридан ўрин олган "Эльфсборг" – "Рома" учрашув якунланди.

Европа Лигаси 

2-тур

Elfsborg

Michael Baidoo - 44'

Europa League . Round 2

04/10/2024, 01:00

0
:
1
Finished

Roma

Stadium: Boraas Arena, 11978 spectators

45'
90'
36'  Ahmed Qasem
44'  Michael Baidoo
52'  Niklas Hult
60'  Arber Zeneli
62'  Arber Zeneli (Jalal Abdullai)
86'  Michael Baidoo (Per Frick)
65'  Saud Abdulhamid (Stephan El Shaarawy)
65'  Matias Soule (Paulo Dybala)
65'  Eldor Shomurodov (Artem Dovbyk)
72'  Tommaso Baldanzi (Lorenzo Pellegrini)
85'  Niccolo Pisilli (Bryan Cristante)
90'  Paulo Dybala

"Эльфсборг" (Швеция) – "Рома" (Италия) 1:0  

00:00, «Бурос-Арена»

Гол: Байду пенальти 44'

Эльфсборг – Петтерссон, Йегбе, Хенрикссон, Бухари, Хульт, Оума, Б. Зенели, Хедлунд, Қосим, Байду, А. Зенели (Абдуллаи, 62).

Рома – Свилар, Эрмосо, Ндика, Челик, Анхелиньо, Абдулҳамид (Эль-Шаарави, 65), Паредес, Пизилли (Кристанте , 85), Бальданци (Пеллегрини, 72), Шомуродов (Довбик, 65), Соуле (Дибала, 65).

Огоҳлантиришлар: Қосим (36), Хульт (52), А. Зенели (61).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшилди. 

86. "Эльфсборг"да алмаштириш: Байду ўрнига Фрик майдонга туширилди.

85. "Рома"да ўзгариш: Пизилли ўрнига Кристанте ўйинга қўшилди.

83. "Рома" бурчак зарбалари бўйича яққол лидер бўлиб олди, лекин Паредеснинг узатмаси хавфли вазиятга олиб келмади.

80. Асосий вақт якунига 10 дақиқа қолди. "Эльфсборг" еврокубокда ғалаба қозонишга яқин.

78. Хенрикссон Эль-Шааравига нисбатан бироз эҳтиётсизликка йўл қўйди, "Рома" шифокорлари майдонда.

76. Уууух! Лоренцо Пеллегрини икки ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозани пойлади, сал ноаниқ.

74. Фоллар бўйича статистика – 8:4

72. "Рома"да алмаштириш: Бальданци ўрнига Пеллегрини баҳсни давом эттириб қўяди. 

65. "Рома"да 3 та ўзгариш: Сауд Абдулҳамид, Матиас Соуле ва Элдор Шомуродов ўрнига Стефан Эль-Шаарави, Пауло Дибала ва Артём Довбик майдонга тушди.

62. "Эльфсборг"да ўзгариш: Арбер Зенели ўрнига Абдуллаи баҳсни давом эттиради. 

61. Арбер Зенели қоидани бузгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

59. Бальданци олис масофадан дарвозани пойлашга ҳаракат қилиб кўрди, бироқ Хенрикссон тўп йўлига ғов бўлди.  

55. "Рома" тўпга эгалик қилишда давом этмоқда, аммо римликлар жарима майдончаси ичига ёриб кираётгани йўқ.

54. Никколо Пизилли рақибга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантириш олди.

52. Хульт Абдулҳамидни йиқитди ва сариқ карточка билан жазоланди.

49. Анхелиньонинг ичкарига ошириб берган тўпини ҳимоячилар қайтаришди, кейинги вазиятда Абдулҳамиднинг берган зарбаси эса ноаниқ кўриниш олди.

47. Соуле ичкарига узатмани амалга оширди, аммо бу Петтерссон учун ҳақиқий совға бўлди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Танаффус! 

45+3. Зарбалар бўйича статистика – 5:4.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

44. ГОЛ! Байду дарвозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва пенальтини голг айлантирди – 1:0!

42. "Рома" дарвозаси томон пенальти! Бош ҳакам "нуқта"ни кўрсатди. Бальданци тўпни қўли билан ўйнаган экан. 

41. Учрашувда танаффус юзага келди. Кристо Тохверга ёрдамчиларидан кўрсатма етиб келди. У эвизодни кўриш учун монитор сари йўл олди. "Эльфсборг" пенальтига эга бўлиши мумкин.

38. Зарбаааа! Соуленинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

36. Аҳмад Қосим қўполлиги учун огоҳлантирилди.

34. Шубҳасиз, катта устунлик "Рома" томонида, аммо вазиятлар хавфлилиги жиҳатидан мезбонлар ҳамон устунроқ кўринмоқда.

32. Тўп рикошетдан кейин кутилмаганда Марио Эрмосогача етиб келди, унинг зарбаси ўнг устун олдидан ўтиб кетди.

28. Ууух! Шомуродов Челикнинг узатмасидан кейин дарвозани нишонга олди, бироқ тўп дарвозага аниқ бормади.


 

25. Элдор Шомуродов рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо бу ҳакамнинг эътиборини жалб қилмади.

24. Матиас Соуленинг ичкарига узатмасидан кейин сергак ҳимоячилар тўпни бартараф этишди. 

22. "Рома" қарши ҳужумга ўтиб кетди, Соуле-Шомуродов-Абдулҳамид комбинациясидан кейин римликлар бурчак зарбаси ишлаб олишлари мумкин эди, аммо ҳимоячилар жонбозлик кўрсатиб, бунга йўл қўйишмади. 

19. Соуле қанотдан зарба беришга уриниб кўрди, аммо унинг кучсиз зарбаси Петтерссон қийинчиликсиз бартараф қилди. 

18. Зарбааа! Хенрикссоннинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин Свилар яна бир бор катта саҳнага чиқиб, тўпни қайтарди! 

17. Уууух! Учрашувдаги илк хавфли ҳужум: Арбер Зенелининг яқин масофадан берган зарбасини Свилар қайтаришга эришди! 

13. Зенели Пизиллига нисбатан қоидани бузди, "Рома"да навбатдаги стандарт, аммо ҳамон самарасиз. 

11. Римликлар тўпни оддийгина йўқотиш қўйишди, бироқ дарҳол қайтариб олишни уддаладилар.

7. Йегбе Шомуродовга нисбатан қоидани бузди ва "Рома" жарима зарбасини амалга оширди. 

5. Мезбонлар вакили Арбер Зенелининг ичкарига ошириб берган тўпини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

3. Шомуродов тўпни ўнг қанотга оширди, вазият сўнгида тўп чап қанотга қадар етиб келди ва Анхелиньонинг зарбаси тўғри дарвозабонга йўналтирилди. 

1. Учрашув старт олди! 

- Учрашув 00:00 да старт олади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика