Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Еврофутбол. Бугунги ўйинлар анонси News

Еврофутбол. Бугунги ўйинлар анонси

Бугун Испания, Германия ва Франция чемпионатларининг навбатдаги тур ўйинларига старт берилади.
Европа футболи ишқибозлари сешанба куни ҳам ҳақиқий футбол ҳавосидан "нафас" олишлари мумкин бўлади.
Испания чемпионатининг 5-тур ўйинлари "Реал" - "Эльче" учрашуви орқали бошланади. Карло Анчелотти шогирдлари "Депортиво" устидан қозонилган фантастик натижадан сўнг энди "Эльче" билан ҳисоб-китоб қилиб олишади.
турнир жадвали пешқадами "Барселона" эртага "Малага" меҳмони бўлади.
Диего Симеоне бошчилигидаги "Атлетико" сафарда "Альмерия" билан куч синашишига тўғри келади.



Испания чемпионати, 5-тур.

23 сентябрь, сешанба.

"Реал" - "Эльче" (23:00)

24 сентябрь, чоршанба.

"Сельта" - "Депортиво" (01:00)
"Альмерия" - "Атлетико" (23:00)
"Эйбар" - "Вильярреал" (23:00)
"Райо Вальекано" - "Атлетик" (23:00)

25 сентябрь, пайшанба.

"Севилья" - "Реал Сосьедад" (01:00)
"Гранада" - "Леванте" (01:00)
"Малага" - "Барселона" (01:00)
"Эспаньол" - "Хетафе" (23:00)

26 сентябрь, жума.

"Валенсия" - "Кордоба" (01:00)




Германия чемпионати ишқибозлари ҳам бугун зерикиб қолишмайди. Бундеслигада ҳам 5-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Турнир жадвалида пешқадамлик қилиб келаётган "Падерборн" жамоаси ҳозирча мавсумни мағлубиятсиз давом эттирмоқда. Бундеслига дебютантининг ушбу старти кўпчилик учун кутилмаган катта "совға" бўлгани сир эмас. Уларни ушбу турда бундеслигадаги энг катта синов кутиб турибди. Яъни, улар бу турда амалдаги чемпион Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси меҳмони бўлишади. Чемпионат дебютанти, турнир жадвалидаги пешқадам жамоа учун бу ўйин жуда муҳим ҳисобланиши аниқ. "Бавария" эса ўтган турда кутилмаганда аутсайдерлар қаторидан жой олиб келаётган "Гамбург" қаршилиги енга олмаган эди. "Бавария" ўз етакчиларининг жароҳатлари ва ҳар уч кунда ўйин ўтказилаётгани боис, Пеп Гвардиола ҳар ўйинда таркибда бир қатор ротатцияларни амалга ошириб кўришга мажбур бўлмоқда. Гарчи ўйин фаворити мезбонлар ҳисобланишсада, ҳозирги "Бавария"нинг ҳолати ва рақибнинг муваффақиятли ўйинлари учрашувда ҳар нарса бўлиши мумкинлигини билдиради.  
Ўтган турда бундеслигадаги барча гранд жамоалар очко йўқотишган эди. Шулардан бири "Боруссия Д" жамоаси. Бу турда Юрген Клопп шогирдлари ўз майдонларида "Штутгарт" билан куч синашишади. Аламзада "Боруссия Д" ўз мухлислари қаршисида қандай бўлмасин ғалаба қозонишга ҳаракат қилади.



Бундеслига, 5-тур.

23 сентябрь, сешанба.

"Бавария" - "Падерборн" (23:00)
"Хоффенхайм" - "Фрайбург" (23:00)
"Вердер" - "Шальке" (23:00)
"Айнтрахт Ф" - "Майнц" (23:00)

24 сентябрь, чоршанба.
"Боруссия Д" - "Штутгарт" (23:00)
"Байер" - "Аугсбург" (23:00)
"Боруссия М" - "Гамбург" (23:00)
"Ганновер" - "Кёльн" (23:00)
"Герта" - "Вольфсбург" (23:00)


"Падерборн" футболчилари Гвардиола жамоасига нима тайёрлаб қўйишган экан?



Шунингдек, бугун яна Франция чемпионатининг 7-тур ўйинлари бошланади. Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган "Марсель" "Реймс"га сафар уюштиради. ПСЖ эса "Кан" билан тўқнаш келади.



Франция чемпионати, 7-тур.

23 сентябрь, сешанба.

"Реймс" - "Марсель" (22:00)


24 сентябрь, чоршанба.

"Ренн" - "Тулуза" (00:00)
"Лион" - "Лорьян (22:00)
"Бастия" - "Нант" (22:00)
"Ницца" - "Лилль" (22:00)
"Эвиан" - "Ланс" (22:00)
"Монпелье" - "Монако" (22:00)
"Генгам" - "Метц" (22:00)

25 сентябрь, пайшанба.

"Кан" - ПСЖ (00:00)

26 сентябрь, жума.

"Сент-Этьен" - "Бордо" (00:00)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика