Евро U-21да порлаган ўйинчи "Атлетико"га ўтиши мумкин
22 aug 2019 10:37
News
Евро U-21да порлаган ўйинчи "Атлетико"га ўтиши мумкин
Мадриднинг "Атлетико" клуби Загребнинг "Динамо" клуби ярим ҳимоячиси Дани Олмога қизиқмоқда.
21 ёшли футболчига бундан ташқари "Аякс" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқмоқда.
Аммо, футболчининг фаолиятини "Атлетико"да давом эттириш эҳтимоли юқори. Фақатгина "матрасчилар" ярим ҳимоячи Анхель Корреа ва форвард Никола Калиничларнинг трансфери орқали пул ишлаб олиши керак.
"Барселона" тарбияланувчиси Олмо Испания терма жамоаси таркибида 21 ёшгача бўлган Европа чемпионатида зафар қучган эди.
Хавбек финалда Германия (2:1)га қарши ўйиндаги ғалабали голи туфайли финалнинг "энг яхши ўйинчиси" деб топилган эди.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments