Latest news

00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 00:34ЕЧЛ. "Барселона" – "Брест", "Спортинг" – "Арсенал" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум  0 00:16ЕЧЛ. "Бавария" – ПСЖ. Бошланғич таркиблар аниқ!  2 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  5 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  11 22:28"Милан" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг бошланғич таркиблари аниқ  1 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  5 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  14 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  10 19:45Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"  3 18:57Нкунку "Челси"дан Бундеслигага қайтиши мумкин  0 18:33Жоржиньо ёзда "Арсенал"дан кетади  0 18:11"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 17:45ПСЖ Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда  32 17:22"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1

Евро-2024. Хорватия - Албания. Превью News

Евро-2024. Хорватия - Албания. Превью

Бугун Европа чемпионати "В" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Хорватия - Албания учрашуви ўтказилади.

Ўйин ҳақида нималарни билиш лозим?

Хорватия Испанияга қарши биринчи тур ўйинидан катта умидлар қилганди, лекин Берлинда Луис де ла Фуэнте жамоасига қаршилик қила олмади ва ЕВРОпа чемпионатининг гуруҳ босқичидаги сўнгги 13 учрашувида учинчи мағлубиятини қабул қилди. Бош мураббий Златко Далич чоршанба кунги ўйин муҳимлигини таъкидлаб, унинг айтишича, Хорватия жамоаси кетма-кет учинчи турнирда плей-офф босқичига чиқиш умидини сақлаб қолиш учун "ғалаба қозониши керак". Уч карра чемпионларга қарши иккинчи бўлимда Хорватиянинг ўйин сифатининг сезиларли даражада яхшиланиши келгуси баҳсларга умид бахш этади.

Албания Италияга қарши ўйинни жуда яхши бошлаб, ЕВРО тарихидаги энг тез голни урди, лекин якунда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Силвиньо шогирдлари амалдаги Европа чемпионларига қарши ўйинда кўплаб ижобий жиҳатларини намойиш этди, бироқ Албаниянинг учинчи турда Испанияга қарши ўйнашини ҳисобга олсак, "Арсенал" ва "Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Хорватияга қарши ўйинда мураббий сифатида шогирдларини ғалаба сари етаклашга ҳаракат қилади. Агар Албания Дортмунддагидек қийинчиликларни енгиб ўтса, эҳтимол, уларда имконият пайдо бўлиши мумкин.

Тахминий таркиблар

Хорватия: Ливакович; Станишич, Шутало, Гвардиол, Соса; Модрич, Ковачич; Пашалич, Майер, Крамарич; Петкович

Албания: Стракоша; Балью, Исмайли, Джимшити, Митай; Рамадани, Аслани, Байрами; Ходжа, Асани, Броя

Охирги натижалар

Хорватия

Охирги натижалар (барча турнирлар, охирги ўйинлар биринчи бўлиб санаб ўтилган, Ғ - ғалаба, Д - дуранг, М - мағлубият): МҒҒҒДҒ

Албания 

Охирги натижалар: МҒҒММД

Мутахассислар фикри

Хорватиялик мухбир Элвир Исламович 

Биринчи турда Испания Далич ва унинг жамоасини осмондан ерга туширди. Бу мағлубият бир қанча муаммоларни очиб берди. Далич бу шунчаки ёмон кун бўлганига умид қилмоқда, лекин Модрич менга муҳим нарсани айтди: "Биз жисмоний жиҳатдан яхшиланишмиз керак". Жамоадагилар тез чарчади, Лука ва Ковачич 65-дақиқада алмаштирилди, бу эса кутилмаган воқеа бўлди. Далич ўзгаришларга тайёр, лекин бир неча кун ичида мўъжиза кўрсатишга қодир эмас. Энг камида, у жамоадаги кайфиятни кўтариши керак, чунки жамоанинг бошқа хатоларга йўл қўйишга ҳаққи йўқ.

Албаниялик мухбир Эги Дуро

Албания турнирнинг ҳар бир ўйинида аутсайдер ҳисобланади, лекин рақибларига жиддий қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Албаниянинг марказдаги дадил ва матонатли ўйин услуби Хорватиянинг техник маҳорати билан рақобатлашади. Албаниянинг Модрич маҳоратига тўсқинлик қила олиш-олмаслиги ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Агар унда имконият пайдо бўлса, Хорватия ўткир паслар ва тезкор ҳаракатлар билан рақиб ҳимоясини бузиб ўтишга ҳаракат қилади. Беллашувда кескин кураш бўлади ва агар Албания ўз имкониятларидан фойдаланиб, ҳимояда ишончли ўйин намойиш этса, ғалаба қозониши мумкин.

Мураббийлар

Хорватия бош мураббийи Златко Далич: "Биз бу ўйиннинг жуда муҳимлигини турнир бошланишидан олдин билиб бўлган эдик. Испанияга мағлубиятга учраган бўлсак-да, ҳамон ижобий кайфиятдамиз ва тушкунликка тушмаяпмиз. Атмосфера жуда яхши. Йигитлар биринчи ўйинга қараганда яхшироқ ўйнаш кераклигини ҳис қилишмоқда. Албатта, Албания Испания каби кучли эмас, лекин ҳурматга лойиқ жамоа. Албанлар мотивацияга эга ва ўйинни яхши ташкил қила олади, шу боис биз хотиржам бўлишимиз ва эҳтиёткорликни сақлашимиз керак. Ҳар ҳолда кўпроқ ҳужум қилишни ният қиляпмиз. Биз ғалаба қилишни мақсад қилганмиз".

Албания бош мураббийи Силвиньо: "Жамоамиз бўлажак беллашувга 100 фоиз тайёр. Биз ўз имкониятларимиздан фойдаланишимиз керак. Қийин гуруҳдан ўрин олганмиз, олдинда кучли Хорватия жамоаси кутиб турибди. Улар Испанияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди, шунга қарамай, улар яхши ўйин кўрсатишди. Агар ўша ўйинда ҳисобга қарамасдан, статистикага эътибор берсангиз, Хорватиянинг мағлуб бўлганига ишонмаслигингиз мумкин. Лекин бундай даражадаги футболда ҳар қандай натижа бўлиши мумкин".


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика