Latest news

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  0 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  24 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Евро-2024. Бельгия билан дуранг ўйнаган Украина 4 очко билан гуруҳда қолиб кетди News

Евро-2024. Бельгия билан дуранг ўйнаган Украина 4 очко билан гуруҳда қолиб кетди

Европа чемпионати "E" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Украина — Бельгия учрашуви якунланди.

Украина — Бельгия 0:0

Украина – Трубин, Тымчик, Сваток (Ярмоленко, 81), Матвиенко, Забарный, Миколенко (Зинченко, 58), Шапаренко (Ванат, 70), Судаков, Бражко (Степаненко, 70), Яремчук (Малиновский, 70), Довбик.

Бельгия – Кастельс, Кастань, Вертонген, Фас, Теате, де Брюйне, Тилеманс (Мангаля, 62), Онана, Троссард (Карраско, 62), Доку (Бакайоко, 77), Лукаку (Опенда, 90).

Огоҳлантиришлар: Фас (43), Довбик (69).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

86. Бельгияда хавфли вазият юзага келди, Лукакунинг пасидан кейин шериги тўпга етиб кела олмади.

83. Хавфли вазият! Малиновскининг бурчакдан узатмаси зарбага айланиб кетди, Кастельс жуда катта қийинчилик билан тўпни қайтарди.

79. Довбик бу сафар ўнг оёқда зарба йўллади, бироз аниқлик етишмади.

75. Хавфли вазият! Довбик кетма-кет икки ўта хавфли имкониятдан фойдалана олмади.

73. Хавфли вазият! Лукакунинг пасидан сўнг Карраско хавфли зарба йўллади, Трубин қийинчилик билан тўпни қайтарди. 

70. Украина таркибида биратўла учта ўзгариш амалга оширилди.

68. Карраско тезкор ҳужум сўнгида тўп ўрнига рақиб ҳимоячисининг оёғини тепиб юборди.

65. Лукакунинг зарбасини Трубин эгаллаб олди.

62. Бельгияда икки ўзгариш юз берди.

58. Хавфли вазият! Де Брюйне–Доку комбинациясини якунлайдиган учинчи футболчи топилмади. 

56. Миколенкога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унинг ўрнига Зинченко туширилади.

52. Тилеманснинг зарбаси рақиб ҳимоячиларидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

50. Доку ҳужумда рақиб футболчисининг оёғини босиб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Де Брюйненинг зарбаси хавфли кўриниш олди, аммо Трубин тўпни ишонч билан эгаллаб олди.

42. Хавфли вазият! Рақиб жарима майдонига кириб борган Яремчук зарба бериш ўрнига пас беришни афзал кўрди, шериги эса тўпга улгурмади.

39. Онана Судаковга нисбатан жуда қўпол ўйнади, футболчи майдондан четлатилиши ҳам мумкин эди, аммо ҳакам сариқ карточка ҳам кўрсатмади.

37. Доку рақиб жарима майдонига кириб борди, аммо унинг узатмаси анча ноаниқ кўриниш олди.

33. Хавфли вазият! Де Брюйненинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

31. Лукакуга нисбатан қоидабузарлик ишлатилди. Бельгияликларда стандарт вазият юзага келди.

27. Де Брюйненинг жарима майдони томон узатмаларини украиналиклар ҳозирча бартараф этишмоқда.

23. Театенинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

20. Яремчук узоқ масофадан зарба йўллади, Кастельс иккинчи уринишда тўпни ушлаб олди.

18. Яремчук ҳужумда қоидабузарлик содир этди.

13. Де Брюйненинг узатмаси рекошет ҳосил қилиб, дарвозага кириб кетишига бир баҳя қолди. Бурчак зарбаси.

10. Докуни ўтказиб юборган украиналик футболчи қоидабузарлик эвазига уни тўхтатиб қолди.

7. Хавфли вазият! Лукакунинг ажойиб узатмасидан сўнг Лукаку зарба йўллади. Трубин тўпни қайтарди.

6. Бельгияликларда хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, Лукаку шеригини тушунмади.

1. Учрашув бошланди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика