Latest news

10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  12 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  7 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  14 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  1 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  8 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  41 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   39 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  382 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  4

Евро-2024. Италия - Албания. Превью News

Евро-2024. Италия - Албания. Превью

Евро-2024 1-туридан ўрин олган Италия - Албания учрашувига оид маълумотлар билан танишинг.

Ўйин ҳақида нималарни билиш лозим?

Италия терма жамоасининг Албанияга қарши ўтказган ўйинларига назар солсак, амалдаги қитъа чемпионлари ҳеч қандай хавф остида эмаслигига гувоҳ бўлишимиз мумкин: жамоалар 2014 йилнинг ноябридан буён тўрт марта учрашган ва барча ўйинларда италияликлар ғалаба қозониб, етти гол урган ва ўз дарвозасидан фақатгина битта тўп ўтказиб юборган. Аммо, Сильвиньо жамоасининг кўпчилиги А сериясида тўп тепишини ҳисобга олсак, Албания терма жамоаси ўз рақибларини яхши билиши керак.

2016 йилги дебютидан сўнг, финал босқичига қайтган Албания илк бор саралаш гуруҳида етакчиликни қўлга киритди. Шу билан бирга, Италия терма жамоаси ўз гуруҳида Англиядан кейин иккинчи ўринни эгаллади, аммо "Аталанта" билан Европа Лигасида бош совринни қўлга киритган ҳужумчи Жанлука Скамакка ҳужум чизиғига бошчилик қилиши мумкин, шу боис амалдаги чемпионлар янги чўққи сари интилса, ажабмас.

Тахминий таркиблар

Италия: Доннарумма; Ди Лоренцо, Бастони, Калафьори, Димарко; Барелла, Жоржиньо; Кьеза, Фраттези, Пеллегрини; Скамакка

Албания: Бериша; Хюсай, Айети, Джимшити, Митай; Рамадани; Аслани; Байрами; Сефери; Броя; Асани

Охирги натижалар

Италия 

Охирги натижалар (барча турнирлар, охирги ўйинлар биринчи бўлиб санаб ўтилган, Ғ - ғалаба, Д - дуранг, М - мағлубият): ҒДҒҒДҒ

Албания 

Охирги натижалар: ҒҒММДД

Экспертлар фикри

Италиялик мухбир Паоло Меникуччи

Амалдаги чемпионлар сўнгги жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидан кейин жамоа атрофида пайдо бўлган баъзи шубҳаларга қарамай, титулни ҳимоя қилишга қатъий бел боғлашган. Жамоанинг ўрта чизиғи уч йил олдин ўтган ғалабали ЕВРО-2020 билан солиштирганда унчалик ўзгармаган, ҳимояда эса Леонардо Бонуччи ва Жоржио Кьеллини каби тажрибали фахрийларнинг ўрнини ёш истеъдодлар эгаллади. Жамоа ҳужумига шубҳа қилаётганлар Жанлука Скамакканинг сўнгги ўйинларда ҳаракатларини кўздан кечириши мумкин. Унинг ҳолати ҳар нарсага шубҳа билан қаровчи кишиларга яхшигина жавоб бўла олади.

Албаниялик мухбир Эги Дуро

Албания ўз саралаш гуруҳида ғолиб чиқди ва турнирга кўтаринки кайфиятда етиб келди. Жамоада бир неча тажрибали ўйинчилар, жумладан, ҳимоя чизиғида Берат Жимшити ва қарши ҳужумда тезкор ўйин кўрсатиш қобилиятига эга Армандо Броя ўзининг тезлиги ва техникаси билан бу борада муҳим роль ўйнаши мумкин. Албания "ўлим гуруҳи"га тушган бўлса-да, яхши форма ва интизом орқали Италия, Испания ва Хорватия учун сюрприз тайёрлаши мумкин. Жамоа яқинда бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинларидаги ғалабалар ҳамда саралаш босқичидаги иродали ўйинлари натижасида тўплаган кучни сақлаб қолишга интилмоқда.

Мураббийлар фикри

Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спаллетти: "Менинг фикримча, амалдаги чемпион сифатида турнирга келиш афзаллик яратади. Аммо ўзимизни амалдаги чемпионлар каби тутишимиз керак. Бунда нафақат мухлисларни, балки ўзимизни ҳам ишонтиришимиз зарур. Маълум маънода биз ташқи дунё билан эмас, балки ўзимиз билан курашамиз. Биз нималарга қодирлигимизни кўрсатишимиз керак. Бизни қийин ўйин кутмоқда. Силвиньо ажойиб ўйинчилар билан жуда яхши иш олиб борди, уларнинг кўпчилигини биз А Сериясидаги ўйинлари орқали яхши биламиз".

Албания терма жамоаси бош мураббийи Силвиньо: "Биз бу ерда эканлигимиздан хурсандмиз. Саралашда қийин йўлни босиб ўтдик, бизга осон бўлмади, аммо ниҳоят финал босқичига етиб келдик. Финал босқичида иштирок этиш катта ифтихор саналади. Биз жуда мураккаб гуруҳдан жой олдик. Лекин биз бу ерга рақобатлашиш учун келдик. Ҳар бир очко учун курашамиз. Спаллетти ажойиб мураббий, унда ажойиб ўйинчилар мужассам бўлган. Италия терма жамоасининг ўртоқлик учрашувларида қандай ўйин намойиш этишаётгани тўғрисидаги гап-сўзларга қулоқ солмайман. Чунки улар ўз номи билан - Италия! Бу жамоа доимо жанговар ҳолатда бўлади".

Эслатиб ўтамиз, "B" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Италия — Албания учрашуви 16 июнь куни соат 00:00 да бошланади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика