Latest news

02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  53 00:41АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:34Испания кубоги. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  1 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 23:35АПЛ. "Арсенал" очко йўқотди. "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди.  13 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  6 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  11 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  5 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 19:35Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  31 19:17Ўзбекистон кубоги финалига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум бўлди  11

Евро-2024. Испания — Италия. Превью News

Евро-2024. Испания — Италия. Превью

Бир неча соатдан сўнг Европа чемпионати 2-туридан ўрин олган Испания — Италия учрашуви бошланади.

Ўйин ҳақида нималарни билиш лозим?

Испания Хорватияга қарши ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ учта жавобсиз гол уриб, мустаҳкам пойдевор ўрнатди. Майдондаги асосий юлдуз Фабиан Руис бўлиб, у аввал Алваро Моратага заргарона пас берди, сўнгра ўзи ҳисобдаги фарқни оширди. Ушбу кеча 16 ёшли Ламин Ямал учун ҳам эсда қоларли бўлди, айнан унинг пасидан кейин Дани Карвахаль учинчи голни урди. Уч карра Европа чемпионлари қанотларини кенг ёйиб, ЕВРО-2012 финалида мағлуб этган италияликларга қарши учрашувга шитоб билан одимламоқда.

Италия Албанияга қарши ўйиннинг дастлабки дақиқасидаёқ бошдан кечирган шок вазиятдан чиқишни уддалаб, машаққат билан бўлса-да, уч очкони қўлга киритди. Италияликлар сўнгги икки қитъа чемпионатида: 8 йил олдин 1/8 финалда 2:0 ҳисобида ва ЕВРО-2020 ярим финалининг пенальтилар сериясида испанияликларни мағлуб этган. Амалдаги Европа чемпионлари иккинчи турда уларни қанчалик қийин вазифа кутганини яхши ҳис қилиб туришибди, лекин ҳимоячи Алессандро Бастони "Испаниянинг заиф томонларини топамиз ва уларга зарба берамиз", дея фикр билдирди.

Тахминий таркиблар

Испания: Унай Симон; Карвахаль, ле Норман, Начо, Кукурелья; Фабиан Руис, Родри, Педри; Ямаль, Мората, Уильямс

Италия: Доннарумма; Ди Лоренцо, Бастони, Калафьори, Димарко; Жоржиньо, Барелла; Фраттези, Пеллегрини, Кьеза; Скамакка

Охирги натижалар

Испания

Охирги натижалар (барча турнирлар, охирги ўйинлар биринчи бўлиб санаб ўтилган, Ғ - ғалаба, Д - дуранг, М - мағлубият): ҒҒҒДМҒ

Италия

Охирги натижалар: ҒҒДҒҒД

Мураббийлар фикри

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте: "Хорватияга қарши ўйинда жамоа ДНКсига сингиб кетган ғалабадан илҳомланган ҳолда мукаммал футбол кўрсатдик. Мен жамоамнинг профессионализми, юқори даражадаги фидоийлиги ва шижоатини алоҳида таъкидламоқчиман".

Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спаллетти: "Ғалаба қозониш муҳим аҳамиятга эга, деб ўйлайдиганлар фикрига қўшилмайман. Муҳими - яхши ўйин. Сиз яхши футбол ўйнашингиз керак, акс ҳолда юқори даражадаги жамоалар сизни мағлуб этишади. Испанияга қарши ўйин ўзгача руҳда ўтади ва унда Албанияга қарши беллашувдан буткул бошқача ўйин намойиш этамиз".

Эслатиб ўтамиз, "B" гуруҳи 28-туридан ўрин олган Испания — Италия учрашуви 21июнь куни соат 00:00 да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика