Latest news

01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  3 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  25 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  1 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  2 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  46 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   7 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  17 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0

Евро-2024. Испания — Англия. Превью News

Евро-2024. Испания — Англия. Превью

Бир неча соатдан сўнг Европа чемпионати финали бошланади.

Ўйин ҳақида нималарни билиш лозим?

Финалга етиб келдик. Тўрт ҳафта давомида 24 та жамоа иштирокидаги қизиқарли турнир ортида қолди, энди эса олдимизда Европа чемпионатининг классикасига айланиши мумкин бўлган ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди. Кўпчилик учун Испания мазкур турнирнинг энг яхши жамоаси дея эътироф этилиб, жамоатни ҳужумкор футбол билан мафтун этмоқда. Луис де ла Фуэнте жамоасида Родри ва Альваро Мората каби тажрибали ўйинчиларнинг маҳорати ёш Ламин Ямал ва Нико Уильямснинг ноанъанавийлиги ва истеъдоди билан уйғунлаша олди. Амалдаги қитъа чемпиони Италия, мусобақа мезбони Германия ва доимий фаворит Франция "қизил фурия" қаршисида таслим бўлишга мажбур бўлди. Испания ўз олдига қўйган мақсадини ижобий якунлаб, Европа чемпионатининг тўрт карра ғолиби бўлишга жиддий бел боғлаган.

Испанларнинг йўлида Англия турибди, улар жуда суст старт олишди, шунга қарамай, ўз тарихида иккинчи маротаба финалга йўл олди. Ярим финалда Нидерландияга қарши ўйин сўнгида захирадан майдонга тушган Олли Уоткинснинг голи Гарет Саутгейт жамоасининг бой захирали таркибга эга эканлигини яна бир бор намоён этди. ЕВРО-2020 финалида инглизлар ўз уйида Италияга пенальтилар сериясида ютқазишган эди, аммо энди улар бунинг оқибатини яхши билишади ва Берлиндаги ўйинга руҳан тайёр бўлишади. Бундан ташқари, испанлар инглизларни унчалик қўрқитолмайди: УЕФА Миллатлар Лигаси доирасида жамоаларнинг ўзаро сўнгги тўқнашувида инглизлар Севилья шаҳрида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Гарчи бу воқеа 2018 йил содир бўлганига қарамасдан, ўшанда ҳам Англияни Саутгейт бошқарганини унутмаслик керак. Хулоса қилиб айтганда, камарларингизни тақиб олинг: олдинда бизни буюк ўйин кутиб турибди.

Тахминий таркиблар

Испания: Симон; Карвахаль, ле Норман, Ляпорт, Кукурелья; Руис, Родри, Ольмо; Ямаль, Мората, Уильямс

Англия: Пикфорд; Уокер, Стоунз, Гехи; Сака, Мейну, Райс, Шоу; Беллингем, Фоден; Кейн

Финалга йўл

Испания

"B" гуруҳи

3:0 - Хорватия (Мората 29, Руис 32, Карвахаль 45+2)

1:0 - Италия (Калафьори 55 а/г)

1:0 - Албания (Торрес 13)

1/8 финал

4:1 - Грузия (Родри 39, Руис 51, Уильямс 75, Ольмо 83; ле Норман 18 а/г)

1/4 финал

2:1, қўшимча бўлимлар - Германия (Ольмо 51, Мерино 119; Вирц 89)

1/2 финал

2:1 - Франция (Ямаль 21, Ольмо 25; Коло-Муани 9)

Англия

"C" гуруҳи

1:0 - Сербия (Беллингем 13)

1:1 - Дания (Кейн 18; Юльманн 34)

0:0 - Словении 

1/8 финал

2:1, қўшимча бўлимлар - Словакия (Беллингем 90+5, Кейн 91; Шранц 25)

1/4 финал

1:1, пен. 5:3 - Швейцария (Сака 80; Эмболо 75)

1/2 финал

2:1 - Нидерландия (Кейн 18 пен, Уоткинс 90+1; Симонс 7)

Мутахассислар фикри

Испаниялик мухбир Грэм Хантер

ЕВРО-2020 ярим финалида Испаниянинг Италияга қарши қанчалик яхши ўйнаганини ҳисобга олсак, мазкур қарама-қаршиликга ўтган турнирнинг финалида ҳам гувоҳ бўлишимиз мумкин эди. Бу жамоанинг бир неча ўйинчилари якунланган мавсум Жуд Беллингем билан бирга ўйнаган ёки унга дуч келишган, шу боис испанлар томонидан Жуднинг ўйинга таъсирини минималлаштиришга қандай ҳаракат қилишларини кўриш қизиқ бўлади. "Қизил фурия" Германияда ҳеч бир жамоа шафқат қилмади: ҳаммасига гол уришди. Испанлар бу ерга ўз вазифаларини амалга ошириш учун келишган. Ростини айтсам, Испания жамоасининг потенциали биз кутганимиздан ҳам юқори деб ўйлайман.

Англиялик мухбир Жозеф Терри

Англиянинг плей-оффга йўл олиши осон бўлмади: сўнгги сонияларда ажойиб камбэк, пенальтилар серияси, нидерландларга қарши баҳснинг 91-дақиқасида Уоткинснинг ажойиб голи. Шубҳасиз, бу "биз ютқазишимиз мумкин эмас" деган менталитетга хос жамоанинг қатъияти ва ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлайди ҳамда ўз кучига бўлган ишончни оширади. ЕВРО-2020 финалида пенальтилар сериясида мағлуб бўлганидан кейин Саутгейт жамоаси ўз миллий спорт турида муваффақиятга интилаётган мамлакат учун, ниҳоят, ушбу совринни қўлга киритиш учун яна бир имконият мавжуд.

Мураббийлар фикри

Испания бош мураббийи Луис де ла Фуэнте: "Менинг жамоам бундан-да яхшироқ ўйин намойиш эта олишини биламан. Ишончим комилки, шунда бўлади ҳам. Футбол ғояси ўзига бўлган ишончга асосланади. Биз ўз салоҳиятимизни тўлиқ намоён этмоқчимиз. Финалда бутунлай бошқача ўйин бўлади".

Англия бош мураббийи Гарет Саутгейт: "Мен Англияни хорижий мамлакатда ўтказилаётган биринчи йирик финалга олиб чиққанимдан жуда фахрланаман. Энди биз ҳозирча турнирда энг яхши жамоа бўлиб турган Испанияни мағлуб этмоқчимиз. Бу қийин бўлади. Улар жуда яхши прессинг қиладилар, шунинг учун биз тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам ишончли ҳаракатланишимиз талаб этилади. Лекин финалда кутилганидан бошқача ўйин бўлмайди".

Эслатиб ўтамиз, Испания — Англия ўртасидаги финал учрашуви 15 июль куни соат 00:00 да бошланади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика