Latest news

03:10Евро-2024. Чехия - Туркия 1:2, Драматик кечгaн бахсда Тосуннинг голи туркларга ғалаба келтирди  0 02:45Евро-2024. Грузия - Португалия 2:0, Роналду ҳайратда  1 02:16Франция – Бельгия, Германия – Дания — нимчорак финалнинг барча жуфтликлари аниқ  7 01:5612 та сариқ ва 1 та қизил кўрсатилган учрашувда Туркия Чехияни мағлуб этди. Чехлар уйга, турклар эса кейинги босқичга йўл олишди  11 01:55Евро-2024. Грузия Португалияни мағлубиятга учратиб, ўз тарихида илк бор плей-офф босқичига чиқди!  38 00:55Кубарси, Фермин, Эрик Гарсия – Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Испания термаси Париж-2024 учун қайдномасини эълон қилди  5 00:40"Андижон" мураббийи Артём Петросян: "Навбаҳор"га вазиятлар яратишга бермадик. Анча вақтдан бери бундай ғалаба қозонмаган эдик"  15 00:30Илёс Қурбонов: "Насаф"га қарши очиқ футбол ўйнаб бўлмайди"  4 00:08Самвел Бабаян: "Ўзимизга бўлган ишонч сўниб бормоқда. Тез орада жамоадаги келажагим бўйича раҳбарият билан учрашамиз"  35 00:00Евро-2024. Украина - Бельгия 0:0  0 23:50Евро-2024. Словакия - Руминия 1:1  0 23:47Рўзиқул Бердиев: "Йўқотишлар ва чарчоқ жамоамиз натижаларига таъсир кўрсатаяпти"  33 23:27Евро.2024. Чехия – Туркия. Асосий таркиблар аниқ!  7 23:05Евро-2024. Грузия – Португалия. Таркиблар аниқ!  9 22:57Евро-2024. Словакия ва Руминия муроса кўчасини танлашди  1

Евро-2024 ҳакамлари: тўлиқ рўйхат, статистика ва тарих News

Евро-2024 ҳакамлари: тўлиқ рўйхат, статистика ва тарих

Европа чемпионати яқинлашиб қолди. Мусобақа 14 июнь куни мезбон Германиянинг Шотландияга қарши ўйини билан бошланади.

14 июль куни Берлиндаги финал билан якунланадиган, бир ой давом этадиган футбол турнирида 51 та ўйин ўтказилади.

Бу ёзда фақат футболчилар ва мураббийлар диққат марказида бўлмайди. Ушбу мақолада биз Евро-2024 рефериларини батафсил кўриб чиқамиз, уларнинг ҳакамлик тажрибаси, танлов жараёни ва яна бошқа кўплаб жиҳатларни очиб беришга ҳаракат қиламиз.

Евро-2024 бош ҳакамларининг тўлиқ рўйхати

Европа футболининг бошқарув органи бўлмиш УEФАнинг Ҳакамлар қўмитаси Европа чемапионатида бўлиб ўтадиган 51 та ўйинни бошқарадиган 19 нафар ҳакамни танлаб олди. Саралаб олинган расмий шахслар рўйхати:

Майкл Оливер (Англия)

Энтони Тэйлор (Англия)

Артур Соареш Диаш (Португалия)

Хесус Хиль Мансано (Испания)

Марко Гуида (Италия)

Иштван Ковач (Руминия)

Иван Кружльяк (Словакия)

Данни Маккели (Нидерландия)

Шимон Марчиняк (Польша)

Халил Мелер (Туркия)

Гленн Нюберг (Швеция)

Даниэле Орсато (Италия)

Сандро Шерер (Швейцария)

Даниэль Зиберт (Германия)

Клеман Тюрпен (Франция)

Славко Винчич (Словения)

Феликс Цвайер (Германия)

Франсуа Летексье (Франция)

Факундо Тельо (Аргентина)

Евро-2024 учун чақирув олган 19 нафар ҳакам бутун қитъадаги (ва битта ҳолатда Аргентина) ички мусобақаларда ишлайди.

Ҳакамлар статистикаси – изланиш ва тарих

Биз танланган ҳакамларнинг ҳар бирини, жумладан, уларнинг турнирдаги тажрибаси ва Германияда ҳамкорлик қиладиган ёрдамчиларини батафсил кўриб чиқдик.


Майкл Оливер (Англия)

Ассистентлари: Стюарт Берт, Дэн Кук

Ёши: 39 

ФИФА ҳаками: 2012 йилдан

Ишлаган халқаро турнирлари: Жаҳон чемпионати (2022), U-19 Евро (2013), Евро (2020), U-20 Жаҳон чемпионати (2019), U-17 Жаҳон чемпионати (2015)

Фаолияти: 

Майкл Оливер – тажрибали инглиз рефериси. У 2021 йилги Англия Кубоги финалида "Челси" ва "Лестер" ўртасидаги ўйинни бошқарган ва 2016 йилдан бери Чемпионлар Лигасида иштирок этиб келмоқда.


Энтони Тэйлор (Англия)

Ассистентлари: Гэри Бесвик, Адам Нанн

Ёши: 45

ФИФА ҳаками: 2013 йилдан

Ишлаган халқаро турнирлари: Жаҳон чемпионати (2022), U-19 Евро (2015), U-17 Жаҳон чемпионати (2017), Евро (2020)



Фаолияти:

Энтони Тейлор 2021 йилги Миллатлар Лигаси, 2023 йилги Европа Лигаси финалларини бошқарган. Англиялик Европанинг энг кучли ҳакамларидан бири саналади.


Артур Соареш Диаш (Португалия)

Ассистентлари: Пауло Соареш, Педро Рибейро

Ёши: 44 

ФИФА ҳаками: 2010 йилдан 

Ишлаган халқаро турнирлари: U-17 Жаҳон чемпионати (2017), U-20 Жаҳон чемпионати (2015), U-17 Евро (2011)

Фаолияти:

Артур Соареш Диаш "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ўртасидаги 2024 йилги Конференциялар Лигаси финалида фаолият юритди. Португалиялик 44 ёш бўлишига қарамай, Евро-2024 ҳакамлари орасида тажрибали расмий шахслардан бири сифатида эътироф қилинмоқда.


Хесус Хиль Мансано (Испания) 

Ассистентлари: Диего Барберо Севилья, Анхель Невадо Родригес

Ёши: 40

ФИФА ҳаками: 2014 йилдан

Ишлаган халқаро турнири: Америка Кубоги (2021)

Фаолияти:

Хесус Хиль Мансано Ла Лигада 2012 йилда дебют қилган. Бир пайтлар Лионель Месси ўйиндан кейин унинг қўлини сиқиб қўйишни истамаган ва бу ҳолат газеталар муқовасидан жой олган.


Марко Гуида (Италия)

Ассистентлари: Филиппо Мели, Джорджио Перетти

Ёши: 42  

ФИФА ҳаками: 2014 йилдан 

Ишлаган халқаро турнирлари: Йўқ

Фаолияти:

Марко Гуида 42 ёшда бўлса-да, ҳеч қачон халқаро мусобақаларда фаолият кўрсатмаган. У ушбу ёздаги катта лойиҳада қатнашиш ҳуқуқини олиш учун УЕФАга кўп нарсани исботлаб бўлган.


Иштван Ковач (Руминия)

Ассистентлари: Василе Флорин Маринеску, Михай Одивиу Артене

Ёши: 39  

ФИФА ҳаками: 2018 йилдан 

Ишлаган халқаро турнири: Евро (2020)

Фаолияти:

Иштван Ковач 2021 йилда бўлиб ўтган Евро-2020да иштирок этган. У Германиядаги турнирда ҳакамлар ҳайъатидаги ўрнини сақлаб қолиш учун етарлича ҳаракат қилди.


Иван Кружльяк (Словакия)

Ассистентлари: Бранислав Ганцко, Ян Позор

Ёши: 40  

ФИФА ҳаками: 2011 йилдан

Ишлаган халқаро турнирлари: Йўқ

Фаолияти:

Словакиялик ҳакам Иван Кружльяк бу ёзда бош ҳакамлик қиладиган янги юзлардан бири. Гарчи у Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ҳакамлик қилиш тажрибасига эга бўлса-да, бу унинг биринчи йирик мусобақаси бўлади.


Дaнни Маккели (Нидерландия)

Ассистентлари: Хессель Стрегстра, Ян де Врис

Ёши: 41

ФИФА ҳаками: 2011 йилдан

Ишлаган халқаро турнирлари: U-19 Евро (2012), U-17 Жаҳон чемпионати (2015), U-21 Евро (2015), Евро (2020), Жаҳон чемпионати (2022)



Фаолияти:

Дaнни Маккели сўнгги Европа чемпионатида бир нечта ўйинларни, жумладан, Англия ва Германия ўртасидаги ярим финал учрашувини бошқарган. У ҳакамликдан бўш пайтларида полиция инспектори бўлиб ишлайди.


Шимон Марчиняк (Польша)

Ассистентлари: Томаш Листкевич, Адам Купсик

Ёши: 43

ФИФА ҳаками: 2011 йилдан

Ишлаган халқаро турнирлари: U-21 Евро (2015), Евро (2016), Жаҳон чемпионати (2018), Жаҳон чемпионати (2022), U-20 Жаҳон чемпионати (2017)

Фаолияти:

Бугунги кундаги энг таниқли ҳакамларидан бири Марчиняк 2023 йилги Чемпионлар Лигаси финалида – "Манчестер Сити" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда бош ҳакамлик қилган. Шунингдек, у 2022 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати финалини ҳам бошқарган.


Халил Мелер (Туркия)

Ассистентлари: Мустафо Эмре Эйисой, Керем Эрсой

Ёши: 37 

ФИФА ҳаками: 2017 йилдан

Ишлаган халқаро турнирлари: U-20 Жаҳон чемпионати (2023), U-21 Евро (2021), U-17 Евро (2018)

Фаолияти:

Халил Умут Мелер 21 ёшгача ва 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатларида ҳакамлар бригадаси таркибида иштирок этган, аммо бу унинг катталар чемпионатидаги дебюти бўлади. У ушбу қитъа биринчилигида қатнашадиган ягона туркиялик ҳакамдир.


Гленн Нюберг (Швеция)

Ассистентлари: Махбод Бейжи, Андреас Содерквист

Ёши: 35

ФИФА ҳаками: 2016 йилдан

Ишлаган халқаро турнирлари: U-21 Евро (2021), U-20 Жаҳон чемпионати (2023)

Фаолияти:

Швециялик ҳакам Гленн Нюберг 2023 йилги 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финали шарҳловчиси бўлган. Евро-2024 дан ташқари, у Олимпия ўйинларида ҳам иштирок этади.


Даниэле Орсато (Италия)

Ассистентлари: Чиро Карбоне, Алессандро Жаллатини

Ёши: 48 

ФИФА ҳаками: 2011 йилдан

Ишлаган халқаро турнирлари: Жаҳон чемпионати (2022), Евро (2020), U-20 Жаҳон чемпионати (2015)



Фаолияти:

Даниэле Орсато мунтазам равишда Чемпионлар Лигаси муҳим ўйинларини бошқариб борган. У ушбу Европа чемпионатидан сўнг фаолиятини якунлашини маълум қилган.


Сандро Шерер (Швейцария)

Ассистентлари: Стефан де Алмейда, Беким Зогай

Ёши: 35

ФИФА ҳаками: 2015 йилдан

Ишлаган халқаро турнирлари: U-21 Евро (2021), U-19 Евро (2018)

Фаолияти:

36 ёшли Сандро Шарер илгари ҳеч қачон йирик мусобақаларда қатнашмаган. У Евро-2024да камчилик танийдиган ҳакамлардан бири, аммо швейцариялик бошчилигидаги бригада Германияда ўзидан ижобий таассурот қолдириш ниятида.


Даниэль Зиберт (Германия)

Ассистентлари: Ян Зайдель, Рафаэль Фолтин

Ёши: 39  

ФИФА ҳаками: 2015 йилдан

Ишлаган халқаро турнирлари: Жаҳон чемпионати (2022), Евро (2020), U-20 Жаҳон чемпионати (2019)

Фаолияти:

Даниэль Зиберт ватани Германияда бўлиб ўтадиган Евро-2024да фаолият юритишдан ҳаммадан кўпроқ мамнун бўлади. У Евро-2021да учта ўйинда ҳакамлик қилган.


Клеман Тюрпен (Франция)

Ассистентлари: Николя Данос, Бенжамин Пейж

Ёши: 41

ФИФА ҳаками: 2010 йилдан

Ишлаган халқаро турнирлари: Жаҳон чемпионати (2022), Олимпия ўйинлари (2016), U-21 Евро (2015), U-19 Евро (2011), Евро-2020, Жаҳон чемпионати (2018), U-17 Жаҳон чемпионати (2017), Евро (2016)

Фаолияти:

2022 йилги Чемпионлар Лигаси финалида – "Ливерпуль" "Реал" билан тўқнаш келганида франциялик ҳакам Клеман Тюрпен ҳуштак чалган. У бугунги кундаги энг машҳур ҳакамлардан биридир.


Славко Винчич (Словения)

Ассистентлари: Томаз Кланчник, Андраш Ковачич

Ёши: 44

ФИФА ҳаками: 2010 йилдан

Ишлаган халқаро турнирлари: Жаҳон чемпионати (2022), U-17 Евро (2013), U-21 Евро (2017), Евро (2020), U-20 Жаҳон чемпионати (2019), U-17 Жаҳон чемпионати (2017)

Фаолияти:

Винчич май ойида "Реал" ва "Боруссия" Дортмунд ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финалини бошқариб борди ва уни жиддий хатоларсиз ўтказди.


Феликс Цвайер (Германия)

Ассистентлари: Штефан Лупп, Марко Ахмюллер

Ёши: 42

ФИФА ҳаками: 2012 йилдан

Ишлаган халқаро турнирлари: U-20 Жаҳон чемпионати (2015)

Фаолияти: 

Феликс Цвайер – жонажон ўлкасида ўйинларни бошқарадиган яна бир германиялик ҳакам. У 2021 йил декабрь ойида "Бавария" ва "Боруссия" Дортмунд жамоалари ўртасидаги баҳсли ўйинда иштирок этганидан сўнг ҳакамлик фаолиятида танаффус қилганди.


Франсуа Летексье (Франция)

Ассистентлари: Сирил Мунье, Мехди Рахмуни

Ёши: 35

ФИФА ҳаками: 2017 йилдан

Ишлаган халқаро турнирлари: U-21 Евро (2021),U-20 Жаҳон чемпионати (2023)

Фаолияти: 

Франсуа Летексье 27 ёшида Лига 1 ҳакамига айланган. Ўшандан бери у ривожланишда давом этган ва 2023 йилги УЕФА Суперкубоги доирасидаги "Севилья" – ва "Манчестер Сити" учрашувида бош ҳакамлик қилган.


Факундо Тельо (Аргентина)

Ассистентлари: Габриэль Чейд, Эсекьель Браиловски

Ёши: 42

ФИФА ҳаками: 2019 йилдан

Ишлаган халқаро турнирлари: Жаҳон чемпионати (2022), U-20 Жанубий Америка чемпионати (2019)



Фаолияти: 

Турнирга таклиф этилган европалик бўлмаган ягона ҳакам Факундо Телло 18 ой олдин Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ўйинларни бошқарган. Унинг Еврога чақируви УEФА ва КОНМEБОЛ ўртасидаги ҳамкорлик шартномасининг бир қисмидир.


Евро-2024 мусобақасини қўллаб-қувватловчи расмийларнинг тўлиқ рўйхати

Европа чемпионатига чақирилган 19 нафар ҳакамдан ташқари, УEФА 12 нафар қўллаб-қувватловчи ҳакамларни танлаган. Бу шахслар тўртинчи ҳакам ёки захира ҳаками сифатида ишлайди. Исмларнинг тўлиқ рўйхати қуйида келтирилган.

Ирфан Пельто (Босния ва Герцеговина)

Сенад Ибрисимбегович (Босния ва Герцеговина)

Донатас Румсас (Литва)

Александр Радиус (Литва)

Сердар Гозубюк (Нидерландия)

Йохан Бальдер (Нидерландия)

Эспен Эскас (Норвегия)

Ян Эрик Энган (Норвегия)

Раде Обренович (Швеция)

Юре Прапротник (Швеция)

Николай Балакин (Украина)

Александр Беркут (Украина)



Евро-2024да фаолият юритадиган VAR (видеоёрдамчи ҳакамлар):

Стюарт Эттвелл (Англия)

Дэвид Кут (Англия)

Жером Бризар (Франция)

Вилли Делажо (Франция)

Бастиан Данкерт (Германия)

Кристиан Дингерт (Германия)

Марко Фриц (Германия)

Массимилиано Иррати (Италия)

Паоло Валери (Италия)

Роб Диперинк (Нидерландия)

Пол ван Бёкель (Нидерландия)

Бартош Франковски (Польша)

Томаш Квятковски (Польша)

Тиагу Мартинш (Португалия)

Catalin Popa (Руминия)

Нейц Кайтазович (Словения)

Алехандро Хосе Эрнандес Эрнандес (Испания)

Хуан Мартинес Мунуэра (Испания)

Федайи Сан (Швейцария)

Альпер Улусой (Туркия)


Евро-2024да ҳакамлар гонорари

Евро-2024га жалб қилинган ҳакамлар ҳар бир ўйин учун ҳақ олади. Қуйидаги жадвалда бош ҳакамлар, қанот ҳакамлари, тўртинчи ҳакамлар ва видеоёрдамчи ҳакамлар қанча пул олишлари кўрсатилган.


ФункциясиГуруҳ босқичиПлей-оффУмумий тўлов миқдори
Рефери€ 5.000
€ 10.000
€ 300.000
Ассистент€ 2.500
€ 5.000
€ 150.000
Тўртинчи ҳакам€ 2.500
€ 5.000
€ 150.000
VAR€ 3.000
 € 5.000
€ 175.000


Германия ҳамда Шотландия ўртасидаги очилиш учрашуви 14 июнь куни 23:59 да старт олади.

Шерзод Нурматов

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика