Latest news

01:56Лига 1. ПСЖ "Ренн"га қийинчиликсиз мағлуб этди, Барколадан дубль  0 01:43А Серия. "Милан" "Лечче"га қарши ўйинда 5 дақиқа ичида 3та гол урди ва ғалабага эришди  2 01:28"Барселона" яхши таклиф олса, Араухони сотиши мумкин. Клуб ва ҳимоячи "совуқ уруш" ҳолатида  0 01:20Суперлига. "Сивасспор" ўз уйида мағлуб бўлди, Турғунбоев захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этди  0 01:03БАА чемпионати. "Ал Ваҳда" "Бани Яс" билан дуранг ўйнади, Эркиновдан ассист  1 00:51Европанинг тўрт гранди 150 млн евролик Вирц учун даъвогарлик қилмоқда  2 00:16Миржалол Қосимов: "Чемпионлик масаласи ҳалми? Мўжиза бўлмайди дейишади, аммо ҳамма нарса рўй бериши мумкин"  2 23:43Александр Крестинин: "Иккала жамоа ҳам биттадан гол урди, лекин ОКМК ғалаба қозонди"  3 23:22"Локомотив" баёнот билан чиқди  1 22:30"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини "Жар" стадионида ўтказилади  11 22:05Абдесаммад Муҳаммад: "Франция ўз тарихида биринчи маротаба мундиалда иштирок этмоқда, аммо бизда қўрқув йўқ"  0 21:36Таиланд терма жамоаси аъзоси: "Франциялик футзалчилар бақувватроқ ва гавдаси йирикроқ эди"  0 21:36Футзал бўйича ЖЧ. Ўзбекистонлик Анатолий Рубаков бош ҳакамлик қилган ўйинда Аргентина Хорватияни ютди ва энди чорак финалда Қозоғистонга рақиблик қилади  0 21:26ҚПЛ. "Ордабаси" ўз уйида "Турон"ни қийинчиликсиз мағлуб этди. Яхшибоев ва Умаров эса...  0 21:10Сўнгги дақиқалардаги қизил карточка ва бекор қилинган гол: ОКМК "Локомотив"ни мағлуб этди   32

Евро-2024. Германия плей-оффга чиқди. Гюндогандан гол+ассист News

Евро-2024. Германия плей-оффга чиқди. Гюндогандан гол+ассист

Германияда ўтказилаётган Европа чемпионати "А" гуруҳи иккинчи туридан ўрин олган Германия – Венгрия учрашуви бўлиб ўтди.

Германия – Венгрия 2:0
19 июнь, "МХП-Арена"
Голлар
: 1:0 – 22 Мусиала, 2:0 – 67 Гюндоган.

Германия – Нойер, Рюдигер, Та, Миттельштедт, Кроос, Гюндоган (Ундав, 84), Андрих (Джан, 72), Виртц (Сане, 58), Киммих, Хавертц (Фюллькруг, 58), Мусиала (Фюрих, 72).

Венгрия – Гулачи, Болла (Адам, 75), Фиола, Орбан, Дардаи, Керкез (Надь, 75), Шаллаи (Чобот, 87), Надь (Кляйнхайслер, 64), Собослаи, Шафер, Варга (Газдаг, 87).


Огоҳлантиришлар: Варга (23), Рюдигер (27), Миттельштедт (89), Чобот (90+3).


Germany

Jamal Musiala - 22', Ilkay Gundogan - 67'

EURO Grp. A . Round 2

19/06/2024, 21:00

0
:
2
Finished

Hungary

Stadium: MHPArena, 54000 spectators

Referee: Danny Makkelie

45'
90'
22'  Jamal Musiala
22'  Ilkay Gundogan
27'  Antonio Ruediger
58'  Florian Wirtz (Leroy Sane)
58'  Kai Havertz (Niclas Fuellkrug)
67'  Ilkay Gundogan
67'  Maximilian Mittelstaedt
72'  Robert Andrich (Emre Can)
72'  Jamal Musiala (Chris Fuehrich)
84'  Ilkay Gundogan (Deniz Undav)
89'  Maximilian Mittelstaedt
22'  Barnabas Varga
64'  Adam Nagy (Laszlo Kleinheisler)
75'  Bendeguz Bolla (Martin Adam)
75'  Milos Kerkez (Zsolt Nagy)
87'  Barnabas Varga (Daniel Gazdag)
87'  Roland Sallai (Kevin Csoboth)
90'  Dominik Szoboszlai
90'  Marco Rossi


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляцисини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 


ЯНГИЛАШ

Бўлди, бош ҳакам Данни Маккели финал ҳуштагини чалди! Германия иккинчи турда ҳам ишончли ғалабани тантана қилди ва якка пешқадамга айланиб олди.

90+3-дақиқа. Огоҳлантириш! Миттельштадтга нисбатан фол учун Кевин Чоботга сариқ карточка кўрсатилди. 

90+2-дақиқа. Венгрияликлар оддий вазиятда тўпни йўқотишди. 

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакам Максимилиан Миттельштадтга сариқ карточка кўрсатди. 

87-дақиқа. Ўзгаришлар! Баранабаш Варга ва Роланд Шаллаи ўрнига Даниэль Газдаг ҳамда Кевин Чобот майдонга туширилди.  

84-дақиқа. Ўзгариш! Илкай Гюндоган ўрнига Дениз Ундав майдонга туширилди.

83-дақиқа. Дастлабки бурчак зарбасидан кейин Эмре Жан тўпни қайтарди. Иккинчисини қайтариш немисларга унданда осонроқ бўлди. 

80-дақиқа. Германия ҳеч қаёққа шошилмай тўпни назорат қилмоқда.

75-дақиқа. Ўзгаришлар! Венгрия таркибида футболчи алмаштирилмоқда. Бендегуз Болла ва Милош Керкез ўрнини Жольт Над ҳамда Мартин Адам ўйинга қўшилди.

75-дақиқа. Бу сафар Гулачи Леройнинг ўзи тепган тўпни қайтарди. 

74-дақиқа. Лерой Сане қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва Киммихнинг зарбасини Гулачи қайтаришга муваффақ бўлди. 

72-дақиқа. Ўзгаришлар! Мусиала ва Андрих ўрнини Эмре Жан ҳамда Крис Фюрих ўйинга қўшилди. 

69-дақиқа. Ҳужумга етиб келган Йозуа Киммих кучли зарба бериб кўрди, лекин бироз мўлжалда адашди.  

67-дақиқа. ГООООООООЛ! Ажойиб комбинацияга Илкай Гюндоган чиройли нуқта қўйди!

64-дақиқа. Ўзгариш! Адам Надь ўрнига Ласло Кляйнхайслер ўйинга қўшилди. 

63-дақиқа. Қанотдан узатмадан кейин Макс Миттельштедт тўпни майдондан чиқариб юборди. Венгрия бурчак зарбаси ишлаб олди. 

60-дақиқа. Варга ҳозир ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Бироқ ҳужумчининг бош билан йўллаган тўпи дарвозадан бироз юқорилаб ўтиб кетди.

58-дақиқа. Ўзгаришлар! Кай Хаверц ва Флориан Вирц ўрнига Фюлкрюг ҳамда Лерой Сане майдонга тушди. 

57-дақиқа. Жонатан Та тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбориб, хавфни бартараф этди. 

55-дақиқа. Германия терма жамоасининг навбатдаги ҳужуми хавфли кўриниш олди. Аввалига қанотдан жарима майдончаси ичига йўлланган тўпини Гулачи қайтарди, тўп Кроосга бориб тушди ва Тони ҳам зарба йўллади, бироқ ҳимоячига тегиб, тезлигини йўқотган тўпни Петер ўтказиб юбориши деярли иложсиз эди.  

52-дақиқа. Венгриянинг хавфли тус олиши мумкин бўлган ҳужуми охирига етмай қолди. 

50-дақиқа. Андраш Шафер майдон марказида Андрихга нисбатан фол ишлатди. 

49-дақиқа. Венгрия ҳам бурчак зарбаси ишлаб олди. Бироқ ундан наф чиқара олмади. 

Кай Хаверц ҳужумда фол ишлатди деб топилди. 

Немислар иккинчи бўлимни ҳам фаол бошлашди. 

46-дақиқа. Иккинчи тайм бошланди!

45+4-дақиқа. Бўлди, ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди.

Вилли Орбан тўпни узоқлаштирди. 

"VAR" чиндан венгриялик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганини тасдиқлади, ҳисоб ўзгармади. 

45+2-дақиқа. ГОООООЛ! Венгрия ҳисобни тенглаштирмоқда. Аммо, лекин, бироқ... Қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.  

44-дақиқа. Мусиала дублни расмийлаштиришга яқин эди, аммо бор йўғи бурчак зарбаси.

38-дақиқа. Ўйин темпи анча пасайди. Буни сезиш унчалик қийин бўлмаяпти. 

34-дақиқа. Германия тўпни майдон марказида назорат қилмоқда.  

27-дақиқа. Огоҳлантириш! Антонио Рюдигерга ҳам сариқ.

26-дақиқа. Вааув! Нойерга қойилларимиз! Собослаининг жарима зарбасидан йўллаган қийин зарбасини қайтаргани етмагандек, такрорий уринишдан кейин оёқлари билан ҳам қайтаришни уддалади.  

23-дақиқа. Огоҳлантириш! Барнабаш Варга сариқ карточка билан огоҳлантирилди!  

22-дақиқа. ГОООООООЛ! Мусиала кучли зарбаси билан немисларни олдинга олиб чиқди!

21-дақиқа. Энди эса Вирц узатмада хатога йўл қўйди. 

19-дақиқа. Кай Хаверц ўзиданда қулайроқ нуқтадаги Гюндоганга тўпни ташлаб берганди, лекин Илкай унга бироз ета олмади. Акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди. 

17-дақиқа. Германия яна бир бурчак зарбаси ишлаб олди. 

12-дақиқа. Крооснинг бурчакдан узатган тўпини Андрих дарвозага йўллашига сал қолди. 

11-дақиқа. Кай Хаверц Орбан билан курашда фаолроқ ҳаракат қилиб, тўпга эга чиқди ва зарба йўллади, Гулачи жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 

9-дақиқа. Кроосдан жарима майдончасига кроос, лекин Илкай Гюндоган тўпга ета олмади. 

7-дақиқа. Венгрлар кетма-кет икки бор бурчак зарбасини амалга оширишди, лекин тўп Нойер қўриқлаётган дарвозагача етиб бормади. 

4-дақиқа. Кай Хаверц зарба берди, аммо кипер осонлик билан тўпни эгаллаб олди. 

3-дақиқа. Венгриянинг қарши ҳужуми охирига етмай қолди.

1-дақиқа. Ўйин бошланди! 


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика