Евро-2024. Франция чорак финалда!
01 jul 22:50
News
Евро-2024. Франция чорак финалда!
Евро-2024
1/8 финал
Франция – Бельгия
"Меркур Шпиль-Арена" стадиони
Гол: 1:0 – 85, автогол Вертонген.
Франция – Меньян, Кунде, Упамекано, Салиба, Эрнандес, Канте, Рабьо, Тчуамени, Гризманн, Тюрам (Коло-Муани, 62), Мбаппе.
Бельгия – Кастельс, Кастань (де Кетеларе, 88), Вертонген, Фас, Теате, Карраско (Лукебакио, 88), де Брюйне, Онана, Лукаку, Опенда (Мангаля, 63), Доку.
Огоҳлантиришлар: Тчуамени (14), Гризманн (23), Рабьо (24), Вертонген (76), Мангаля (90+3).
France Jan Vertonghen - 85' |
EURO Final Stage . Round 1/8 01/07/2024, 22:00 0
:
1
Finished
|
Belgium |
Stadium: Duesseldorf Arena, 46810 spectators
Referee: Glenn Nyberg
Ушу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
90+4-дақиқа. Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди ва Франция чорак финалга йўл олди!
90+4-дақиқа. Огоҳлантириш! Орель Мангала қарши ҳужумга қочиб кетаётган Рандал Коло-Муанини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
90+2-дақиқа. Доку бурчак зарбаси ишлаб олди.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
90-дақиқа. Театенинг зарбасидан кейин бош ҳакам тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
88-дақиқа. Ўзгаришлар! Тимоти Кастань ва Карраско ўрнига Доди Лукебакио ҳамда Шарль де Кеталаре майдонга тушди.
87-дақиқа. Бельгия тўп билан олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда.
85-дақиқа. ГОООООООЛ! Ҳисоб очилди! Рандал Коло-Муани рикошет ёрдамида Кастельсни доғда қолдирди!
83-дақиқа. Кевин де Брюйне ҳозир Бельгияга ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланиши мумкин эди. Унинг қулай вазиятдан йўллаган кучли зарбасидан кейин Майк Меньян сейв ижро этди ва жамоасини қутқариб қолди.
81-дақиқа. Янник Феррейра-Карраско ҳужумда Теога нисбатан фол ишлатди деб топилди.
79-дақиқа. Ромелу Лукакуга йўлланган тўп Майк Меньяннинг қўлларига бориб тушди.
77-дақиқа. Огоҳлантириш! Ушбу ҳолат бўйича норозилигини яшириб ўтирмагани учун меҳмонлар устози Доменико Тедескога ҳам сариқ.
76-дақиқа. Огоҳлантириш! Ян Вертонген огоҳлантирилди!
74-дақиқа. Стандартда ҳужумга келган Вильям Салиба жарима майдончаси ичида Докуни алдади ва зарба берди, лекин тўп устун ёнидан ўтиб кетди.
74-дақиқа. Гризманн яна бир бор бурчак зарбасини амалга оширади.
73-дақиқа. Франция тўпни ён чизиқдан ўйинга киритади.
72-дақиқа. Ҳакам ўйинни тўхтатиб бир-бири билан келиша олмаётган Мбаппе ва Вертонгенни ёнига чақирди ҳамда кўп гапирмай, футбол ўйнаш кераклигини эслатиб қўйди.
69-дақиқа. Яна Тчуаменини зарба учун қулай вазиятга чиқаришди, Орельен ўта кучли зарба билан тўпни дарвоза томон йўллади, бироқ... Бу сафар ҳам ноаниқ.
65-дақиқа. Гризманн қулай нуқтадан зарба йўллади, бироқ унинг уриниши кўнгилдагидек чиқмади.
63-дақиқа. Ўзгариш! Энди Бельгия сафида футболчи алмаштирилмоқда. Лои Опенда ўрнига Орель Мангала ўйинга қўшилди.
62-дақиқа. Ўзгариш! Маркус Тьюрам ўрнини Рандал Коло-Муанига бўшатиб берди.
61-дақиқа. Тео Эрнандес сейвга тенг "подкат" билан тўпни рақиб оёқлари остидан тепиб юборди. Французлар худди гол ургандек хурсандчилик қилишди.
59-дақиқа. Бельгия майдон марказида тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.
56-дақиқа. Ўзига хос комбинациядан кейин Килиан жарима майдончаси марказида тўпга зарба беришни уддалади, аммо унинг уриниши қовушмади.
54-дақиқа. Мбаппе қанотдан марказга ўтиб борди ва зарба йўллади, бироқ тўп дарвозадан юқорилаб ўтиб кетди.
52-дақиқа. Франциянинг навбатдаги уриниши бесамар кетди. Кастельс фаоллик кўрсатиб тўпни эгаллаб олди.
50-дақиқа. Бурчак зарбасидан французлар наф чиқара олишмади, кейин эса Опенда Тео Эрнандесга нисбатан фол ишлатди.
49-дақиқа. Орельен Тчуаменининг хавфли зарбасини Кун Кастельс қийинчилик билан бўлсада, қайтаришга муваффақ бўлди.
48-дақиқа. Бельгиянинг ҳужуми охирига етмай қолди. Қанотдан узатилган тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни Бельгия футболчилари бошлашди.
45+2-дақиқа. Ҳакам биринчи бўлим якунланини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус!
45+1-дақиқа. Мбаппенинг фаоллигидан кейин тўп жарима майдончасига кираверишдаги Тчуаменига бориб тушди, Орельен тўпни тўхтатмай кучли зарба берди, бироқ зарба қанчалик кучли бўлса, шунчалик ноаниқ чиқди.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.
45-дақиқа. Ваут Фас рақибини олдинга ўтиб кетишига йўл қўймади. Тео жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб берди.
42-дақиқа. Тўпни олиб қўйган Бельгия тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди, аммо Упамекано узатма йўлига тўғаноқ бўлди.
41-дақиқа. Франция тўпни назорат қилмоқда.
39-дақиқа. Орельен Тчуамени узоқдан кучли зарба берди, лекин унинг уриниши ҳам мўлжалга аниқ етиб бормади.
37-дақиқа. Бельгия рақибнинг навбатдаги ҳужумини қайтарди.
34-дақиқа. Маркус Тьюрамнинг бош билан берган зарбасидан кейин тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.
Эрнандес шерикларидан узр сўрамоқда.
32-дақиқа. Тео Эрнандеснинг узатмаси зарбага айланиб кетди, лекин бу сафар ҳам тўп дарвозага боришни истамади.
28-дақиқа. Бельгиянинг ҳужуми хавфли тус олиши мумкин эди, лекин Кевин Де Брюйнени шериги тушунмади.
25-дақиқа. Огоҳлантириш! Докуга нисбатан фол учун Рабьо огоҳлантирилди.
23-дақиқа. Огоҳлантириш! Бу сафар Антуан Гризманн кўз ўнгида сариқ карточка баланд кўтарилди.
20-дақиқа. Бельгиянинг ҳужуми ўнг қанотдан ривожлантирилди ва тўп жарима майдончасига йўлланди, аммо Жюль Кунде ўта совуққонлик билан тўпни боши билан Меньянга ташлаб берди.
18-дақиқа. Гризманннинг бурчакдан узатмасидан кейин Тьюрам зарба берди, лекин тўп дарвозадан анча юқорилаб ўтиб кетди.
14-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакамга эътироз билдиргани учун Орельен Тчуаменига сариқ карточка кўрсатилди.
14-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин Килиан Мбаппеда зарба учун имконият бўлди, аммо унинг уринишига аниқлик етишмади.
10-дақиқа. Салиба Лукакуга қарши ишончли ўйин кўрсатди ва тўпни ён чизиқдан Франция ўйинга киритади.
8-дақиқа. Франция тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.
6-дақиқа. Майк Меньян олдинроққа чиқиб Опендага имкон қолдирмади.
4-дақиқа. Амаду Онана "подкат"да тўпни жамоасига олиб берди.
3-дақиқа. Дайот Упамекано хавфни бартараф этди.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
Comments