Latest news

14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  2 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  5 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   2 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  10 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  7 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  11

Евро-2024. Туркия Демиралнинг дубли эвазига Австрияни мағлуб этди, турклар чорак финалда Нидерландия билан ўйнайди News

Евро-2024. Туркия Демиралнинг дубли эвазига Австрияни мағлуб этди, турклар чорак финалда Нидерландия билан ўйнайди

Евро-2024 1/8 финал доирасидаги Австрия — Туркия ўйини бўлиб ўтмоқда.

Австрия - Туркия 1:2

Голлар: Грегорич (67) — Демирал (1, 59)

Австрия: Пентц, Пош, Линхарт (Вебер, 64), Данзо, Мвене (Прасс, 46), Забитцер, Лаймер (Гриллич, 64), Баумгартнер, Шмид (Грегорич, 46), Зайвальд, Арнаутович.

Туркия: Гюнок, Мюльдюр, Айхан, Бардакчи, Демирал, Кадиоглу, Кекчю (Кахвежи, 83), Юксек (Озжан, 58), Гюлер (Актюркоглу, 78), Йилмаз, Йилдиз (Йокушлу, 78).

Огоҳлантириш: Кекчю (11), Шмид (38), Юксек (42), Линхарт (52).


Austria

Michael Gregoritsch - 66'

EURO Final Stage . Round 1/8

03/07/2024, 01:00

2
:
1
Finished

Turkiye

Merih Demiral - 1', Merih Demiral - 59'

Stadium: Leipzig Stadion, 38305 spectators

Referee: Artur Dias

45'
90'
38'  Romano Schmid
46'  Philipp Mwene (Alexander Prass)
46'  Romano Schmid (Michael Gregoritsch)
52'  Philipp Lienhart
64'  Philipp Lienhart (Maximilian Woeber)
64'  Konrad Laimer (Florian Grillitsch)
66'  Michael Gregoritsch
66'  Stefan Posch
1'  Merih Demiral
11'  Orkun Kokcu
42'  Ismail Yuksek
58'  Ismail Yuksek (Salih Oezcan)
59'  Merih Demiral
59'  Arda Guler
78'  Arda Guler (Okay Yokuslu)
78'  Kenan Yildiz (Kerem Akturkoglu)
83'  Orkun Kokcu (Irfan Kahveci)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90+5. Гюнок жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Туркиялик посбон даҳшатли сейв қайд этди. Мерт қаҳрамонлик кўрсатди.

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берди.

88. Турклар ўйинга нуқта қўйиш учун ўта қулай вазиятга эга бўлишганди, аммо Баришнинг йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

84. Австрия Гюнокнинг хатосидан фойдаланиб кетиши мумкин эди, аммо Баумгартнернинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

77. Австрия ҳужум қилишда давом этмоқда, турклар эса ҳимояга "ётиб олишган".

67. ГОООЛ! Австрия ниҳоят гол уришга эришишди. Грегорич ажойиб пасни голга айлантирди!

59. ГООООЛ! Даҳшат! Яна Демирал. Ҳимоячи тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллади. Турклар кам сонли вазиятлардан фойдаланишмоқда. Гюлердан ассист!

54. Пош! Австриялик ўйинчи ҳисобни очиш учун қулай вазиятга эга бўлганди, аммо бу вазиятда ҳам Демирал тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

53. Лаймер! У рақибларини алдаган ҳолда жарима майдончаси ичига кириб борди, аммо зарбани ўхшата олмади.

51. Марко Арнаутович! У дарвозабон билан бирга-бир чиқиб кетди, аммо тўпни дарвоза тўрига кирита олмади. Дарвозабондан сейв!

46. Австрияликларда тайм олдидан икки ўзгариш: Грегорич ва Прасс Шмид ва Мвенени алмаштирди.

46. Иккинчи таймга старт берилди!


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 2 дақиқа қўшиб берилди.

33. Забицер турклар дарвозасини ишғол этишга уриниб кўрди, аммо тўп йўналишига Демирал пешвоз чиқди.

25. Гюлер бурчакдан тўпни тўғри Демиралнинг бошига узатди, аммо ҳимоячининг зарбасига аниқлик етишмади.

14. Гюлердан зарба! Аммо, унинг йўлига Дансо тўғаноқ бўлди, аммо тўпнинг дарвозага аниқ боришини бартараф этди.

7. Шмид бурчакдан тўпни узатиб берди, Линхарт дарвозага яқин жойда иккинчи қаватда ғолиб чиқди. Тўп эса дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

3. Хавфли вазият! Баумгартнер зарба позициясига чиқди ва ўнг оёғи билан дарвозани нишонлашга уриниб кўрди. Аммо, унга аниқлик етишмади.

1. ГОООООЛ!!! Туркия терма жамоаси ҳисобни очди! Демирал туркларнинг ҳужумига гол билан нуқта қўйди.

1. Ўйин бошланди.

— Давлатлар мадҳияси янграмоқда.

— Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

— Барчага салом. Бугун сизлар билан биргаликда Евро-2024 1/8 финал доирасидаги Австрия — Туркия ўйинини кузатиб борамиз.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика