Latest news

09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  0 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  3 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  2 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  11 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  8 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  0 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  5 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  8 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  52 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1

"Евро-2020 кундалиги". Шотландия — Чехия ҳамда "D" гуруҳидаги ҳолат ҳақида News

"Евро-2020 кундалиги". Шотландия — Чехия ҳамда "D" гуруҳидаги ҳолат ҳақида

Европа чемпионати гуруҳ босқичи учрашувлари давом этмоқда.

Бугун Тошкент вақти билан 18:00 га белгиланган Шотландия — Чехия терма жамоалар ўртасидаги баҳс "D" гуруҳининг 1-турига якун ясаб берди.

Ушбу баҳсдан аввал қайси бири жамоанинг фаворит эканилиги олдиндан айтиб бўлмасди. Ўйин ҳам шунга яраша бўлди. Баҳс аввалиданоқ ҳар икки жамоа ҳам навбати билан ҳужумлар ташкил қилишди. Уларнинг хавфлилиги борасида эса Чехиянинг кўрсаткичи нисбатан яхши эди. 15-дақиқада Чехия футболчиси Патрик Шикнинг чап оёқда берган зарбасидан сўнг Маршалл хавфни бартараф этди. 

1-бўлим ўртасида эса ҳужумлар хавфлилик жиҳатдан бироз тушди. Аммо бўлимнинг охирроғида Чехия терма жамоаси ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Яна ўша Патрик Шик ўнг қанотдан етказиб берилган тўпдан сўнг Шик боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Шу тариқа 1-бўлим ўз ниҳоясига етди. 

Ўйиннинг иккинчи қисмини биринчисида бўлгани каби икки терма жамоа фаоллик билан бошлади. Кетма-кет ҳужумлар ташкил этилди. Ҳатто бир вазиятда Чехия дарвозабони тўпни дарвоза олдидан қайтариб юборди. Аммо учрашувдаги иккинчи голни яна Чехия ва яна ўша Шик урди. Патрик деярли майдон марказидан туриб у рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

25 ёшли Чехия ҳужумчиси Евро-2020 доирасида Шотландия дарвозасига ўзининг иккинчи тўпини 49.7 ярд, яъни 45.44 метр масофадан киритди. Бу 1980 йилдан бери Европа чемпионатларидаги рекорддир — ҳеч ким Шикдан узоқроқ масофадан гол урмаган. Маълумот учун, 1980 йилдан олдин ушбу статистика ҳисобланмаган.

Ушбу голдан кейин ўйин темпи янада ошди. Шотландияликлар олдинга ўтишда давом этишди. Аммо уларнинг ҳеч бири самара бермади. Шу тариқа "D" гуруҳидан ўрин олган иккинчи учрашувда ҳам ғолиб номи бўлди.

Мазкур гуруҳда 1-турдан сўнг Чехия терма жамоаси тўплар нисбати эвазига 1-ўринда бормоқда. Англия ҳам 3 очко тўплаган ҳолда 2-ўринни банд этган. Хорватия ҳамда Шотландия терма жамоалари эса 0 очко билан сўнгги ўринда. 

2-тур ўйинлари 18 июнь куни ўтказилади. Тошкент вақти билан соат 21:00 да Хорватия — Чехия учрашув бўлиб ўтса, 00:00 да Англия — Шотландия баҳси бўлиб ўтади.

Author : Og'abek Samisov
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика