Евро-2020. Жароҳатларга бой кун Бельгиянинг ишончли ғалабаси билан якунланди
13 jun 2021 01:59
News
Евро-2020. Жароҳатларга бой кун Бельгиянинг ишончли ғалабаси билан якунланди
Бельгия – Россия 3:0 (2:0, 1:0)
«Газпром Арена
Голлар: 1:0 – 10 Лукаку, 2:0 – 34 Менье, 3:0 – 88 Лукаку.
Бельгия – Куртуа, Боята, Вертонген (Вермален, 77), Алдервейрелд, Кастань (Менье, 27), Тилеманс, Дендонкер, Азар, Карраско (Прат, 77), Лукаку, Мертенс (Азар, 72).
Россия – Шунин, Фернандес, Джикия, Жирков (Караваев, 43), Семенов, Головин, Баринов (Дивеев, 46), Зобнин (Мухин, 63), Кузяев (Черышев, 29; Миранчук, 63), Оздоев, Дзюба.
Belgium Romelu Lukaku - 10', Thomas Meunier - 34', Romelu Lukaku - 88' EURO Grp. B . Round 1 13/06/2021, 01:00
Russia Stadium: Saint Petersburg Stadium, 26264 spectators Referee: Antonio Mateu
Учрашувнинг матнли трансляцияси ва сара суратларни ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Россия бу сафар ҳам Бельгияга қарши ҳеч нима қила олмади. Оқибатда Черчесов шогирдлари гуруҳда охирги ўринга равона бўлишди.
Матео Лаос ҳам қолган сониялар ҳеч нимани ўзгартирмаслигини тушуниб, қўшиб берган иккинчи дақиқаси тугашини ҳам кутиб ўтирмай, финал ҳуштагини чалди. Бельгия мусобақани ишончли ғалаба билан бошлади.
Россиядаги учрашув Италиянинг Туркияга қарши беллашувини ёдга солиб юбораётгандек эди, ана энди ҳисоб ҳам бир хил бўлиб қолди.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
"Интер" ҳужумчиси вазиятларни кўкка совурмаслигини яна бир бор исботлаб қўйди.
88-дақиқа. ГООООООЛ! Ромелу Лукакудан дубль! Тома Меньедан голли узатма.
82-дақиқа. Дендонкер майдон марказида жуда қўпол ҳаракат қилди. Ҳакам фақатгина жарима зарбаси билан чекланишни лозим топди.
79-дақиқа. Бельгия класс эвазига рақибни тинчлантиришга ва ўзи учун ижобий натижани ушлаб туришга эришмоқда.
Бельгия термаси сардори ҳам ўйинни охирига етказа олмайдиган бўлди. Сардорлик боғичи энди Эден Азарга ўтди.
76-дақиқа. Ўзгариш! Ян Вертонген ўрнига Томас Вермален ўйинга қўшилди.
72-дақиқа. Ўзгариш! Эден Азар Дрис Мертенсни алмаштирди.
67-дақиқа. Артём Дзюба ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани қайд этилди ва Россиянинг ҳужуми узилиб қолди.
63-дақиқа. Ўзгаришлар! Ўзи захирадан туширилган Денис Черишев учун ўйин якунланди. Унинг ўрнига "Аталанта" аъзоси Алексей Миранчук "жангга ташланди". Роман Зобнин эса ўрнини Максим Мухинга бўшатиб берди.
49-дақиқа. Бельгия бўшашдими ёки Россия чиндан ўз кучига ишона бошладими, танаффусдан кейин Черчесов шогирдлари анча дадил ҳаракат қила бошлашди ва барчамиз Тибо Куртуани ўйинда кўра бошладик.
46-дақиқа. Ўзгариш! Дмитрий Баринов ўрнига Игорь Дивеев ўйинга қўшилди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
Бўлди, Матео Лаоснинг биринчи бўлим якунлангани ҳақидаги ҳуштаги янгради. Биринчи бўлимда рақибдан бир бош баланд кўринган Бельгия ҳақли равишда ғалаба қозонмоқда. Танаффусда Черчесов шогирдларига кўрсатмалар бериб, ўйин картинасини ўзгартира олармикин ёки йўқ, бироздан кейин билиб оламиз.
45+3-дақиқа. Россияликлар ўнг қанотдан ҳужумга ўтган ва рақиб жарима майдонигача етиб борганди, лекин тўп яна йўқотилди.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
43-дақиқа. Ўзгариш! Юрий Жирков ҳам жароҳат сабаб майдонни тарк этди. Майдонга Караваев туширилди.
41-дақиқа. Тўп Тибо Куртуага фақатгина шериклари уни эслаб қолгани, узатмани амалга оширгандагина етиб келяпти.
36-дақиқа. Юрий Жирков ҳам жароҳат олган кўринади. Оёғида оғриқ сезган футболчи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди ва шифокорлар ёрдамига мухтож.
34-дақиқа. ГОООООООЛ! Захирадан ўйинга қўшилган Тома Менье орадаги фарқни оширди.
30-дақиқа. Ўзгариш! Тўқнашувнинг иккинчи иштирокчиси Далер Кузяев ҳам ўйинни давом эттира олмаслиги аниқ бўлди. Унинг ўрнини Денис Черишев эгалламоқда.
Мана ўша тўқнашув
27-дақиқа. Ўзгариш! Тимоти Кастань ўйинни давом эттира олмади, унинг ўрнини Тома Менье эгаллади.
25-дақиқа. Кўнгилсиз ҳолат. Икки футболчи тўп учун курашда бир-бирлари билан тўқнашиб майдонга қулашди. Такрорий лавҳада ҳар икки спортчи яхшигина тезликда келиб урилганини кўриш мумкин эди, аввалроқ Эриксен билан юз берган ҳолатдан кейин футболчиларнинг соғлиғидан айниқса ҳавотирга тушанасан киши.
18-дақиқа. Ромелу Лукаку яна дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган ва зарба беришга чоғланаётганди, аммо Жикия сўнгги паллада тўпни рақиби оёқлари остидан тепиб юборди, иккинчи тўлқиндаги Леандер Дендонкернинг зарбаси умуман қовушмади.
14-дақиқа. Бурчак узатмасидан кейин Марио Фернандес боши билан аниқ зарба йўллай олди, аммо Тибо Куртуа ўз ўрнида.
10-дақиқа. ГООООООООЛ! Ўнг қанотдан узатмадан кейин Андрей Симонов тушунарсиз ҳаракати билан Лукакуга гол совға қилди, Ромелу эса қулай имкониятдан унумли фойдаланди.
Тўп учун курашда ҳеч ким бўш келгиси келмаяпти. Сардорларнинг "иккинчи қаватдаги" тўқнашуви.
5-дақиқа. "Бельгия" футболчилари тўп назоратини деярли тўлиқлигича "ўз қўлларига" олишди.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
Жамоалар чигалёзди машғулотини ўтказишди.
Belgium Romelu Lukaku - 10', Thomas Meunier - 34', Romelu Lukaku - 88' |
EURO Grp. B . Round 1 13/06/2021, 01:00 0
:
3
Finished
|
Russia |
Stadium: Saint Petersburg Stadium, 26264 spectators
Referee: Antonio Mateu
Бельгия – Россия
00.00, «Газпром Арена»
Бельгия: Куртуа, Алдервейрелд, Боята, Вертонген, Кастань, Дендонкер, Тилеманс, Т. Азар, Мертенс, Карраско, Лукаку.
Россия: Шунин, Жикия, Семенов, Фернандес, Жирков, Баринов, Оздоев, Зобнин, Кузяев, Головин, Дзюба.
Comments