Latest news

13:10Эшитдик-да! Гамбия терма жамоаси ҳужумчиси "Андижон"га ўтиши мумкин  0 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  0 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  4 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  2 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  1 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  64 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  12 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  3 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2

Евро-2020. Бельгия – Италия (превью) News

Евро-2020. Бельгия – Италия (превью)

Бугун Мюнхенда Европанинг асосий фаворитлари ўртасида ярим финал йўлланмаси учун кураш кечади.

Торган Азар Бельгияни ажойиб голи орқали чорак финалга олиб чиқиб, Португалия Европа чемпионлигини ҳимоя қилишида тўсқинлик қилди. Тўғри, ушбу ғалаба бельгияликларга бироз қимматга ҳам тушди: Кевин де Брюйне ва Эден Азар жароҳати туфайли майдонни муддатидан олдин тарк этишди. Бироқ кетма-кет тўртинчи ғалаба (учинчиси "қуруқ") – асосий юлдузлари тикланиб олишга улгурган-улгурмаганликларидан қатъи назар "қизил иблислар"га ишонч бағишлайди.

Италия ҳам худди шундай юк билан чорак финалга яқинлашди – 4 та ғалаба ва 31 ўйинлик мағлубиятсиз серия. Бизни Евро-2020'даги иккита мукаммал жамоанинг ўзаро жанги кутмоқда. Афсусланарлиси, улардан фақат биттаси ўз юришини давом эттира олади.

Йўқотишлар хусусида

Португалия билан ўйиндан кейин Бельгияда муаммолар пайдо бўлди: Тимоти Кастань ёноқ суяги синиши, Носир Шодли вирусли инфекция туфайли ўйинни ўтказиб юборади. Эден Азар сонининг орқа қисмидан жароҳат олган. Тибо Куртанинг маълум қилишича, Эден учун Евро якунланди. Кевин де Брюйне эса Португалия билан ўйинда мураббийдан ўзини алмаштиришни сўраб, майдондан чиқиб кетганди. Италия ОАВнинг ёзишича, "шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси бугун асосий таркибда майдонга тушади.

Италия терма жамоасини рақиб билан солиштирсак, деярли йўқотишлар йўқ. Алессандро Флоренци Туркияга қарши ўйинда олган жароҳатидан кейин умумий гуруҳга қайтди. Швейцарияга қарши ўйинда жароҳат олиб, Уэльс ва Австрияга қарши ўйинларни ўтказиб юборган Жоржо Кьеллини эса бельгияликларга қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.

Бельгия турнирда фақат битта гол ўтказиб юборди (Дания терма жамоасидан). Португалияга қарши 1/8 финал ўйинида бельгияликлар дарвозаси томон 24 та(!) зарба берилди ва унга атиги 6 та зарба билан жавоб қайтарилди. Мартинес жамоаси Севильяда мўжиза туфайли зарбалардан қутулиб қолди. Аммо Бельгия узоқ муддатдан буён жуда яхши натижа кўрсатяпти. Сўнгги очко йўқотиш март ойида, ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Чехияга қарши ўйинда юз берган. Сўнгги мағлубият эса 2020 йилнинг октябрида содир бўлган – терма жамоа Миллатлар лигасида Англияга ютқазган.

Буни қарангки, Италия терма жамоаси ҳам 2018 йилдан буён мағлубият нималигини билмай келмоқда. "Скуадра Адзурра" асосий вақтда 12 учрашувдан бери гол ўтказмаяпти. Австрия билан асосий вақтдаги дуранг – бу расмий равишда Италиянинг 2020 йил октябридан кейин қайд этган биринчи дуранги саналади.

Ўзаро тўқнашувлар

- Жамоалар ўзаро 23-марта рўбарў келишади. 

- Италия 14, Бельгия 4 ғалабага эга, 4 марта дуранг кузатилган.

- Охирги ўйин 2016 йилги Евро гуруҳ босқичида бўлиб ўтган ва унда Италия 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

- Бельгияда ўша турнирда қатнашганлардан 15 таси Евро-2020'га келган. Италия эса ўтган Европа чемпионатидаги 5 нафар ўйинчисига эга. 

- Бельгия Италияни ҳеч қачон йирик ҳисобда (3 тадан кўп тўп фарқи билан) мағлуб этмаган.  

- Италиянинг энг йирик ғалабаси (6:1) 1938 йилга тўғри келади. 

Тахминий таркиблар

Бельгия: Куртуа – Алдервейрелд, Вермален, Вертонген – Менье, Витцель, Тилеманс, Торган Азар – де Брюйне, Лукаку, Карраско

Италия: Доннарумма – Ди Лоренцо, Бонуччи, Кьеллини, Спинаццола – Барелла, Жоржиньо, Верратти – Берарди, Иммобиле, Инсинье

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес: "Италия дастлабки сонияларданоқ ҳужумга ўтишига ишончим комил. Улар жуда тез ўйнашади. Италияда ҳар бир футболчи ўз ролини яхши билади. Португалия билан учрашув биз учун янада қийин ўтиши мумкин эди. Ҳайриятки, бизда тикланиш учун анча вақт бўлди".

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини: "Биз ўз футболимизни кўрсатамиз. Рақиб кучли эканлигини биламиз ва уларни ҳурмат қиламиз. Кўрдикки, ушбу турнирда осон ўйинлар бўлмайди. Бельгия термаси – шубҳасиз, дунёдаги энг кучли жамоалардан бири. Бироқ бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Бу босқичда ҳар қандай баҳс қийин кечади".

Тошкент вақти билан 00:00 старт оладиган томошабоп беллашувни ўтказиб юборманг! 

 Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика