Latest news

20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  1 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  33 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  3 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  5 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  3 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  74 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  4 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  5 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  4 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  5

ЕВРО-2016. Швейцария - Польша учрашувига превью News

ЕВРО-2016. Швейцария - Польша учрашувига превью

Бугун Евро-2016 нимчорак финал ўйинлари старт олади.

Дастлабки учрашув Швейцария ва Польша терма жамоалари ўртасида кечади.

Иккала жамоа ҳам ўз тарихида илк бор Европа чемпионатида гуруҳдан чиқишга эришди. Швейцария "A" гуруҳида Франциядан кейинги ўринни эгаллади. Польша эса "C" квартетида Германидан кейинги бўлди. Польяклар гуруҳда умуман гол ўтказишмади.

Швейцария Польшага қарши ўтказган 10та ўйиннинг фақат биттасида ютган. Ўша ўйин 1976 йилда ўртоқлик учрашуви доирасида ўтган - 2:1. Польша ҳисобида 4та ғалаба бор. Қолган 5 учрашувда дуранг қайд этилган.



Ушбу жуфтлик ғолиби 30 июнь куни чорак финалда Хорватия - Португалия жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Бу икки жамоа сўнгги бор 2014 йил Вроцлавда тўқнаш келишган эди. Ўртоқлик учрашуви 2:2 ҳисобида ўз якунига етган эди. Йосип Дрмич меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди, мезбонлар сафида Артур Енджейчик ва Аркадиуш Милик тўп киритишган. Якуний натижани сўнгги дақиқаларда Фабиан Фрай ўрнатганди.

Ўйин Сент-Этьен шаҳридаги "Жоффруа Гишар" стадионида бўлиб ўтади. Ушбу стадионда ЕВРО-2016 доираисдаги Португалия - Исландия, Чехия - Хорватия ва Словакия - Англия учрашувлари бўлиб ўтди. Қизиғи бу ўйинларнинг барчаси дуранг билан тугади. Швейцария - Польша баҳси ЕВРО-2016 доирасидаги "Жоффруа Гишар" стадионида ўтадиган энг сўнгги баҳс бўлади.

Ўйинни англиялик Марк Клаттенбург бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Ушбу ҳакам Евро-2016да ҳозиргача икки учрашувда ишлади. Клаттенбург Бельгия - Италия ўйинида 5та, Чехия - Хорватия баҳсида 4та сариқ карточка кўрсатди.



Евро-2016, 1/8 финал.
ШВЕЙЦАРИЯ - ПОЛЬША
25 июнь. Сент-Этьен. "Жоффруа Гишар" стадиони. 18:00
Ҳакам
- Марк Клаттенбург (Англия).

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

Швейцария: Соммер; Лихтштайнер, Шер, Журу, Родригес; Бехрами, Жака, Жемайли; Шакири, Эмболо, Мехмеди.
Сариқ карточкаси борлар: Бехрами, Эмболо, Шер, Жака

Польша: Фабяньски; Пишек, Глик, Паздан, Енджейчик; Блашиковски, Криховяк, Мончиньски, Гросицки; Милик, Лавандовски.
Ўйнамайди: Шенсни (жароҳат)
Сариқ карточкаси борлар: Гросицки, Мончиньски, Пешко, Пишек

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика