Latest news

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Евро-2016. "D" гуруҳи таҳлили News

Евро-2016. "D" гуруҳи таҳлили

Франция яшил майдонларида давом этаётган Европа чемпионатининг "D" гуруҳига батафсил тўхталиб ўтамиз.

Қуйида "D" гуруҳига батафсил тўхталиб ўтамиз.

Хорватия – 7 очко
Етакчилар: Иван Перишич, Иван Ракитич, Лука Модрич, Дарио Срна
Ўйини чиқмаган юлдуз: Марио Манжукич

Дастлабки турда Хорватия Фотиҳ Терим жамоасига қарши баҳс олиб боришди. Ўйиндаги катта устунликка қарамай, номинал меҳмонлар фақат Лука Модричнинг голи билан кифояланишга мажбур бўлишди.



Таъкидлаб ўтиш жоиз, ярим ҳимоячининг зарбаси ажойиб бўлди. Иван Перишич, Иван Ракитич ва ўша Модрич яратган кўплаб вазиятларда тўп Вулқон Бобожоннинг дарвозасига киришни истамади. Тўп-ку, “вулқон”дан қўрқди, аммо хорватлар қўрқмади, якунда ҳисоб 1:0 ва Хорватия турнирдаги дастлабки уч очкони қўлга киритди. 

Иккинчи тур. Чехия – Хорватия 2:2. Шуни ўзи етарли, ҳаммасини ўзингиз ҳам тушундингиз дегимиз келдию, аммо йўқ. Назаримизда Евро-2016 нинг энг ёрқин ўйинларидан бири, агар энг қизиқарлиси бўлмаса. 

Хорватлар яна кучга тўлган, кетма-кет ҳужумлар. Бош ролларда яна ўша Перишич, Модрич, Ракитич. 37-дақиқада Перишич 1:0, 59-дақиқа Ракитич 2:0. Ҳамма-ҳаммаси Анте Чачич жамоасининг ишончли ғалабасига қараб кетаётганди. Лекин, аммо, бироқ рақибнинг фикри сал бошқачароқ бўлиб чиқди. Ўйин тақдири ҳал бўлди деб, мураббий 62-дақиқада Лука Модрични майдондан олади. Тўғри, Модрич рақиб ҳужумини бевосита қайтарувчи марказий ҳимоячи, ёки ўз жамоасининг голларига муаллифлик қилувчи ммарказий ҳужумчи эмасдир, лекин айнан майдон маркази қанчалик аҳамиятли эканини Россия термаси мисолида кузатдик ушбу турнирда. Хуллас, Модрич кетти, у учун ўйин тугади, аммо чехлар учун ўйин ўша дақиқалардан бошланди чоғи. Иккита ўйинчи алмаштирилиши, 76-дақиқада Росицкийнинг пасидан Милан Шкода гол уриб, фарқни қисқартирганда ҳам хорватлар ҳотиржам эди. Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолган бир паллада, хорватияликлар трибунасида тўполон бошланди. Ўзаро урушгани етмаган мухлислар, жанжалга “ҳалақит қилган” “питарда”ларни майдонга улоқтириб юборишди. Биттаси хаттоки стадион ходимининг оёқлари остига тушди ва “мазасини қочириб қўйди”. Ҳакам ўйинни тўхтатишга қарор қилди, Дарио Срна, Иван Ракитич келиб мухлислардан тинчланишни илтимос қилишди. Ўша паллада, телевизор қаршисидан: “жамоанг ютиб турибди, икки ўйинда 6 очко, сизларга яна нима етмаяпти” деганлар ҳам бўлгани аниқ. Маълум муддат танаффусдан сўнг ўйин яна давом этди. У бўлди, бу бўлди, 90+2-дақиқада Домагой Вида ўз жарима майдончасида қўли билан ўйнагани учун Клаттенбург пенальти белгилади. Томаш Нецид кучли ва аниқ зарба бериб мувозанатни тиклагандан кейин, Чачич “ча-ча-ча” рақсига тушиб кеттиёв. Фақат хурсандчиликдан эмас, натижа хавотирида. 1 дақиқада яна иккита ҳимоячини ўйинга ташлади ва бир амаллаб дурранг натижани сақлаб қолди. Ишончли ғалаба ўрнига, аранг эришилган дурранг.



Учинчи тур. Европа чемпионаларига қарши баҳс. Амалдаги чемпион ҳам 6 очкога эгга ва жамоалар ким биринчи ўриндан плей-оффга чиқишини ҳал қиладиган ўйин. Испанларни дурранг ҳам қониқтирарди. “Қизил фурия” шундай ўйнади ҳам. Аввалги ўйинларда асосий таркибда тушган беш нафар футболчига дам берган Хорватия термаси устози, галдаги рақиб ўйинини обдон ўрганганини амалда исботлай олди. 7-дақиқада ҳозирча мусобақа тўпурари Альваро Мората ҳисобни очди. Бир зумда ўтиб кетган тайм сўнгида эса, Никола Калинич мувозанатни қайта тиклади. 

Иккинчи бўлимни яна Дель Боске шогирдлари фаолроқ бошлади. Қатор ҳужумлар ўз натижасини бермай қолмаслиги аниқ эди ва 72-дақиқада Давид Сильвага қарши ишлатилган қўполлик учун ҳакам ўн бир метрлик жарима белгилади. Зарбани Иньеста бермоқчи бўлиб турганди, бироқ Серҳио Рамос жамоадоши ёнига келди ва “бу сафар мен тепа қолай” деди. Андреас йўқ демади ва Рамос тўпни нуқтага ўрнатди. Испанлар зарбани ким беришини аниқлагунча, хорватлар, жумаладан, жамоа сардори Дарио Срна ва дарвозабон Субашич, хаттоки заҳира ўриндиғидаги Лука Модрични ҳам тинч қўйишмади. Мадридда Рамоснинг зарбаларини кўп кўрган ва билган Модрич сирни Срнага етказди, ҳимоячи эса дарвозабонни зарба қандай амалга оширилишидан хабардор қилди. Хаттоки Субашичнинг кулиб юборганидан ҳам бўлаётган ишларни англаш қийин эмасди. 

Ҳаммасини четдан кузатиб турган фақат щз ишининг чинакам усталари, операторларгина эмас, Бускетс ҳам экан. Таянч ярим ҳимоячиси адашининг ёнига келди ва бир нималар деб кетти. Аммо Рамос ўз услубини, зарбасини ўзгартиргани  йўқ ва Даниел зарбани қайтарди. 

87-дақиқада эса яна ўша Иван Перишич Де Хеанинг хатосидан фойдаланди ва жамоасига уч очко тақдим этди. Хорватия гуруҳда биринчи, испанлар иккинчи.

Барча гуруҳлардаги ўйинлар якунлангач шу аниқ бўлдики, Хорватия 1/8 финалида Португалия билан тўқнаш келади.   

Испания – 6 очко
Етакчи: Альваро Мората, Андреас Иньеста
Ўйини чиқмаётган юлдуз: Сеск Фабрегас

Дастлабки турда Испания ЧЕХияга қарши баҳс олиб борди. Ҳа, ҳа, адашмадик айнан Чех ва жамоадошларига қарши. Ёшартирилган таркиб, янги ўйинчилар кўплигига қарамай Дель Боскенинг имзоси ўша ўша эди. Қаердадир нимадир етишмай, нимадир ўхшамаса ҳам, мақсад яққол кўриниб турарди. Тўп билан муомала, рақибни буткул тўпсиз қолдириш ва якунда гол. Лекин ўша гол ҳа деганда рақиб дарвозасига киравермади.

Амалдаги европа чемпионлари турли хил усуллардан фойдалиб кўришди ва охири бош билан зарба самарали бўлди. 87-дақиқада Иньеста тўпни жарима майдончасига ҳаводан етказиб бераётган вақтда, диққат марказида ҳужумчилар эмас, марказий ҳимоячилар эди. Пике ва Рамос ёнма-ён тўпга чиқиб боришди. Чаққонроқ ҳаракат қилган ва тўпга яқинроқ бўлган Пикенинг яқин масофадан берган зарбасини энди Петр Чех ҳам қайтара олмасди. Қийин, аммо муҳим ғалаба!

Иккинчи тур. Дастлабки турда хорватларга имкониятни бой берган Фотиҳ Терим, Испания билан учрашувдан аввал: “Туркиянинг асл кучини мана энди кўрасизлар” деганди. 


Лекин 1-ўйиндан кейин телевизорини синдирган ўша туркиялик мухлис (интернет тармоқларида тарқалган видеолавҳани кўрган бўлсангиз ажабмас), бу сафар ҳам хурсанд бўлмагани аниқ. Кўпчилик муросасиз баҳс, қизиқарли ўйин кутиб турганди, Мората ва Нолито барчасини чиппакка чиқарди. 34-дақиқада иккинчисининг пасидан биринчиси, 37-дақиқада иккинчисининг ўзи гол уриб қўйди “хумпарлар”. Не-не умидлар билан Еврога келган Арда Турон ва жамоадошлари Испания ва Хорватия каби жамоалар билан курашишга ҳали борлигини ўша дақиқаларда тушунган бўлса керак. Турклар ҳеч нима қилмадими дерсиз, улар бутун ўйин давомида рақиб дарвозаси томон бирорта аниқ зарба бермаган бўлсаларда, қайдномага кириш йўлини топишди. Гол уриши керак бўлган Бурак Йилмаз ва унга тўпни етказиб бериши зарур бўлган Озан Туфан (ўзи Тўфон деб исм қўйишган, шунчаки паспорт столида адашиб кетшган бўлса керак) сариқ карточка олиб тарихда қолишди.
Иккинчи бўлим бошида ҳар эхтимолга қарши Альваро Мората яна битта гол урди ва шу ҳисоб учрашув якунлангунигача ўзгармади. 3:0 – гуруҳ босқичидаги энг йирик ғалаба ва уни испан ўғлонлари қўлга киритишгани эътиборга лойиқ.



Иккинчи ўриндан плей-оффга чиққан “қизил фурия” Конте жамоасига қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Сўнгги чемпионат финалчилари Испания ва Италия аввал Европа чемпионатида бўлмаган босқичда тўқнаш келади. Имкониятлар 50% - 50%.

Туркия – 3 очко
Етакчи: балки чинакам етакчи эмасдир, лекин ёши ва кўрсатган ўйини бўйича Эмре Мор.
Ўйини ўхшамаган юлдуз: Арда Туран, Ҳакан Чалҳануглу, Бурак Йилмаз ва бошқалар. 


Туркия – делегация аъзолари ва жамоа мухлислари умуман бошқача бўлишини кутишгани аниқ. Учинчи турдаги Чехия устидан қозонилган ғалаба ҳам Туркияга ҳеч нима бермади. Мухлислар ажойибда, очиқчасига ёмон ўтказилган икки турдан сўнг, эришилган ғалаба ва уч очко яна умид уйғотди. 


3-ўриндан бўлса ҳам, уёғига Германиями, Францияга тушсак ҳам майли деб ўтирди турк мухлислари. Мамлакат телеканаллари ва мутаҳассисларини назарда тутяпмиз. Лекин ҳаётда доим ҳам сен хоҳлагандек бўлавермайди ва Туркия термаси уйига равона бўлди. Фотиҳ Терим айтганидек жамоанинг асл кучи шу бўлса, кейинги йирик мусобақалар ҳам хурсандчиликларга бой бўлмаслиги аниқ. А йўғе, яқин турган йирик мусобақалар Туркия учун умуман бўлмаслиги эҳтимоли юқори. Нега, дейсизми? Вақтингиз бўлганида саралаш босқичида Туркия тушган гуруҳга бир қараб қўйинг, ўзингиз тушуниб оласиз.

Чехия – 1 очко
Етакчи:
Петр Чех, Томаш Росицкий, Павел Кадержабек
Ўйини ўхшамаган юлдуз: Ярослав Плашил, Давид Лимберски   

3 та ўйинда 1 очко. Бироқ ҳаммаси унчалик ёмон бошланмаганди. Испания билан деярли дурранг, сўнгги дақиқалардагина ўтказиб юборилган гол. Хорватия билан имконсиз вазиятда 0:2 дан, 2:2 ва дастлабки очко. Лекин 3-турда Туркияга қарши баҳсдан сўнг ўша дастлабки деганимиз, ягона очко бўлиб қолди. 


Ҳа, яна бир қизиқ ҳолат: саралашнинг сўнгги босқичида ҳам Чехия ва Туркия бир гуруҳдан ўрин эгаллашганди. Ўшанда ҳам турклар учинчи ўринни банд этган. Чехия эса 1-ўриндан Еврога чиққанди. Турнирнинг финал босқичида турклар яна учинчи, лекин биринчи ўринни чехларгача банд қилиб қўйишган экан. Нима ҳам дердик, плей-оффга барча жамоалар чиққанида, ўша гуруҳ босқичининг ўзи бўлмасмиди. 


Аммо бунинг иложи йўқ ва кимдир уйга қайтиши зарур. Бу сафар ўша кимдир Чехия терма жамоаси футболчилари бўлди. 

Ким учундир ғалатироқ, ким учундир ажойиб воқеалар билан эсда қоляпти ушбу Евро. 


Пайенинг қойилмақом зарбаси, ўйини унчалик ўхшамаётган Погба.

Дебютант Уэльс ва унинг тарихга кирган етакчиси Бейлнинг голлари. Гуруҳда биринчи бўлмаса ҳам, иккинчи ўринни эгаллаши кутилган, амалда эса “дабдаласи” чиққан Россия термаси.

Гуруҳ босқичида умуман гол қўйиб юбормаган Германия ва Польша. Коноплянка ва Ярмоленкоси бор, бироқ бирорта гол ура олмаган Украина.

Қийналиб бўлса ҳам гуруҳдан чиққан Бельгия-ю, уйига равона бўлган Ибрагимович.

Турнирдаги тақдири Россияникига ўхшаб кетган, ўзи эса уйига кетган Австрия термаси, омади чопса, 3-ўринни олар, дейилган, амалда ҳеч кимга ютқизмай биринчи бўлган “викинглар” ва гуруҳ босқичида бирорта ғалабага эришмай плей-оффга чиққан, ҳамда бу орқали тарихга кирган Португалия.

“Ўйиндан сўнг”, ҳакам қўшиб берган дақиқаларда урилган голлар ва бу борада янги рекорд(лар) (ҳозирча Европа чемпионатлари тарихидаги “энг кеч урилган гол” Дмитри Пайега тегишли – 90+6).

Хуллас, чинакамига катта турнир, тарихий воқеага гувоҳ бўляпмиз азизлар! Унинг ҳар бир лаҳзасидан завқ олайлик.

Плей-оффда учрашгунча! Футбол – бу ўйин. Асабларингизни асранг ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!   


Омонжон Тўхтамирзаев

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика