Эвра: "Погбанинг кетадиган вақти келди"
20 jan 2020 21:27
News
Эвра: "Погбанинг кетадиган вақти келди"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Патрис Эвра жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Погба ўйнаётганида одамлар уни айблашади. Ўйнамаганида эса... Яна айблашади.
Сени клубнинг муаммоси деб ҳисоблашса - буни тушунаман... Бунга ўзимнинг мисолимни ҳам келтира оламан. 2017 йилда "Марсель"далигимда ўша мухлисни бориб тепганимдан кейин клуб эгаси ва бош мураббийи олдимга келиб: "Нима қиламиз?" дейишганида мен: "Кетаман", дегандим. Клубда қолишни истамагандим. Атрофим тўла негатив фикрлар эди.
Менимча Полнинг кетадиган вақти келди. Одамлар уни доимо айблайверишидан буни сезсак бўлади", - деди Эвра.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments