Latest news

21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  0 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  6 21:10Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  41 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  20 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  39 20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  49 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  34 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  7

Эвра Фергюссонинг Москвадаги финал олдидан қилган нутқи ҳақида: “МЮдаги фаолиятим давомидаги энг таъсирлиси” News

Эвра Фергюссонинг Москвадаги финал олдидан қилган нутқи ҳақида: “МЮдаги фаолиятим давомидаги энг таъсирлиси”

2008 йил Чемпионлар Лигаси финалида “Манчестер Юнайтед” пенальтилар сериясига кўра, “Челси”ни мағлуб этиб, бош соврин эгасига айланганди.

Патрис Эвра Сер Алекс Фергюссонинг нутқини эсга олди.

“У кийиниш хонасига кириб, ўтирганини эслайман ва барчамизга қараб: “Аллақачон ғолиб бўлганман. Биз аллақачон ғалаба қозонганмиз, ҳатто майдонга чиқишимиз ҳам шарт эмас. Ўзингизга қаранг, бизда интернациональ жамоа бор: кореялик, аргентиналик, бразилиялик, француз, инглиз, испан, поляк. Бу ерда кўп миллатли жамоани кўриб, аллақачон ғолиб бўлганман.

Кейин у таржимаи ҳолимиз ҳақида гапиришни бошлади: “25 болани боқишга тўғри келган Патрис Эвранинг онаси қандай қийинчиликларни бошдан кечирганини тасаввур қилинг. Карлос Тевес Буэнос-Айресда қандай ўсгани, Андерсоннинг Фавеладаги ҳаётини кўз олдингизга келтиринг.

У барчамизнинг таржимаи ҳолларимизни гапириб берди ва бу бизни таъсирлантирди. У футбол ҳақида бирорта ҳам сўз айтмади, фақатгина ҳаётимиз ҳақида гапирди. Кейин эса кийиниш хонасидан чиқиб, ўзимизни жангчилардек ҳис этдик ва ўлишга ҳам тайёр эдик. Бу унинг “Юнайтед”даги фаолиятимдаги энг зўр нутқи эди”, дея эслайди Эвра.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика