Latest news

19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  18 19:00Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  68 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  8 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  15 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  52 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4

Эвра: "Агар Роналду 2050 йилгача ўйнашни истаса, у "Ювентус"га ўтиши керак" News

Эвра: "Агар Роналду 2050 йилгача ўйнашни истаса, у "Ювентус"га ўтиши керак"

Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши ҳақида фикр билдирди.

"Бу мавзуда Криштиану билан суҳбатлашганим йўқ, аммо унга маслаҳатим бор: Агар Роналду 2050 йилгача ўйнашни истаса, "Ювентус"га ўтиши керак. Бошқа жамоа йўқ, ҳаммаси оддий.

"Ювентус"дан миннатдорман, чунки "Манчестер Юнайтед"дан сўнг фақат шу клубда ўйнаб, ғалабага эришдим. "Юве" бир умр қалбимда қолади.

Криштиану, тўғри қарор қабул қил. Италияликлар сени қандай қадрлашини биласан. Агар "Ювентус"га ўтишга қарор қилсанг, тер тўкиб ишлашингга тўғри келади. Шунчалик кўп ишлайсанки, таътилни унутасан.

Бу танлов. 2050 йилгача ўйнашни танлайсан ёки фаолиятингни якунлаш қўйиш борасида қарор қабул қиласан. Агар "Юве"ни танласанг, келаси жаҳон чемпионатига асосий қаҳрамон ролида борасан" - дейди Эвра.

Эслатиб ўтамиз, Патрис 2014-2017 йилларда "кекса синьора" шарафини ҳимоя қилган.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика