Latest news

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  6 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  9 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  47 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  670 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Эвра: "Агар Месси Роналду каби меҳнат қилганида, 15 та "Олтин тўп"ни қўлга киритган бўларди" News

Эвра: "Агар Месси Роналду каби меҳнат қилганида, 15 та "Олтин тўп"ни қўлга киритган бўларди"

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг меҳнатсеварлигини солиштирди.

"Мен нима учун ҳар сафар Роналду ҳақида гапиришимни тушунтирмоқчиман. У бизнинг биродаримиз бўлгани учун эмас, балки унинг меҳнат этикасига қойил қолганим учун у ҳақда бот-бот таъкидлайман. Худо Мессига шунчаки иқтидор берди, Роналду эса барча мкваффақиятга эришиши учун меҳнат қилиши даркор эди. Роналдуда ҳам талант бор эди, аммо уни такомиллаштириши лозим эди. Агар Мессида Роналду каби меҳнат этикаси бўлганида, бугун у 15 тага яқин "Олтин тўп"ни қўлган киритиши мумкин эди", - деди Эвра.

Аргентиналик ҳужумчи жорий мавсум ПСЖ сафида барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди. 35 ёшли ҳужумчи Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчисига айланди.

Роналду эса қишки трансфер ойнасида "Ал Насср"га ўтди. Португалиялик форвард Саудия Арабистони клуби билан икки мавсумлик шартнома имзолади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика