Latest news

08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  2 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  3 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2

Евгений Чумак: "Динамо" Суперлигада жон сақлаш учун курашмайди" News

Евгений Чумак: "Динамо" Суперлигада жон сақлаш учун курашмайди"

2021 йил Про лигада иккинчи ўрин билан Суперлигага қайтган "Динамо" тайёргарликка катта урғу қаратмоқда.

Самарқандликлар 3 февраль санасидан эътиборан Туркиянинг Сиде шаҳрида янги мавсумга ҳозирликни олиб боряпти. Жамоанинг бугунги машғулотида бўлган сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров украиналик ярим ҳимоячи Евген Чумакнинг фикрларини олди. 

- "Динамо" Ўзбекистондаги учинчи жамоангиз ҳисобланади. "Бунёдкор"да етарли ўйин амалиёти берилмаганди. "Металлург"даги фаолиятингиз ўзингиз истагандек кечдими?

- Андрей Шипилов бошчилигида "Металлург"даги фаолиятим 2020 йил бошланди. Кўп ўйинларда тўлиқ ҳаракат қилдим. Кейинчалик эса бошқа мураббий келди, у билан муносабатларимиз ёмон кечди.  Янги мураббий нафақат мен билан, балки бутун жамоа билан шундай эди. Буни эслашни ҳам истамасдим. Юқорида айтганимдек Бекободдаги илк йилимдан нолимайман. 

- "Динамо" билан янги мавсумга тайёргарлик хусусида...

- Барчаси режадагидек кетмоқда. Самарқанддаги йиғинда кўпроқ юкламалар берилган, жисмоний машғулотлар асосий планга чиқди. Туркияда эса тактика ва ўйинни йўлга қўйиш борасида ишламоқдамиз. 

- "Динамо" Суперлигага қайтган жамоа сифатида қайси ўринларга курашади?

- Ишонтириб айтаманки, мухлислар майдонда борини бермай ўйнаётган футболчиларни кўришмайди. Чунки раҳбарият олдимизга вазифа қўйди. Ҳеч ким шунчаки майдонга тушмаслиги аниқ. "Динамо" Суперлигада илк бор иштирок этаётгани йўқ. Шу боис камида кучли бешталикдан ўрин олишга ҳаракат қиламиз. Пастки ўринларда юрмоқчи эмасмиз. Жон сақлаш учун курашмаймиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика