"Эвертон" ҳимоячиси янги мавсумни тўлиғича ўтказиб юбориши мумкин, Баркли эса 4 ҳафтада қайтади
20 jul 2017 12:04
News
"Эвертон" ҳимоячиси янги мавсумни тўлиғича ўтказиб юбориши мумкин, Баркли эса 4 ҳафтада қайтади
"Эвертон" клуби расмий сайтининг хабар беришича, аргентиналик ҳимоячи Рамиро Фунес Мори тиззасидаги жароҳат сабаб 6-9 ойга сафдан чиққан.
Ўйинчи Аргентина терма жамоаси таркибида Боливияга қарши баҳс (0:2)да жароҳат олган эди. Жамоанинг англиялик ярим ҳимоячиси Росс Баркли эса сафга тезроқ қайтади. Футболчи чохидаги жароҳат сабаб операция қилинди ва 4 ҳафтадан кейин қайтиши кутилмоқда. Шунинг учун Баркли клуб билан Танзания ва Голландия турнеларини ўтказиб юбормоқда.
Link :
Source : evertonfc.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments