"Эвертон "Челси" футболчисини ижарага олади
09 sep 2020 11:27
News
"Эвертон "Челси" футболчисини ижарага олади
"Эвертон" "Челси" ҳимоячиси Фикайо Томори билан шартнома имзолашга яқин.
"Кўклар" футболчини 1 мавсумга ижарага олишади. Дастлаб мерсисайдликлар "Лилль"дан Габриэлни харид қилмоқчи эди, аммо ўйинчи учун курашда "Арсенал"га имконият бой берилди.
Томори эса ўтган мавсумни ёмон ўтказмади, аммо Тьяго Силва клубга келганидан сўнг унда ўйин амалиёти билан боғлиқ муаммо бўлади. Шу сабаб "кўклар" уни ижарага бериб юборишга қарор қилишди.
Томори ўтган мавсум барча мусобақаларда 22та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди. Унинг Лондон клуби билан тузган шартномаси яна 4 йилга амал қилади.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments