Latest news

16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  2 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  23 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  16 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  8 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  3 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1

Eurosport: "Локомотив" Жалолиддинов трансфери вақтида 550 минг еврони ўртада турганларга берган News

Eurosport: "Локомотив" Жалолиддинов трансфери вақтида 550 минг еврони ўртада турганларга берган

Москванинг "Локомотив" клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида Россиянинг энг мунозарали трансферини амалга оширди, деб ёзади Eurosport.ru сайти.

Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" клубидан 18 ёшли Жасур Жалолиддинов "Локомотив"га кўчиб ўтди. Миш-мишларга кўра унинг учун жами 900 минг евро тўланган.

Футболчи "Локомотив" сафида умуман майдонга тушмади ва Россия премьер-лигасининг бошқа клуби "Тамбов"га ижарага берилди.

Мазкур трансфер ўзбек клубида жанжаллар билан амалга ошган. Eurosport.ru манбасига кўра, Жасур учун тўланган 900 минг евро офшор компанияси ҳисобига ўтказилган. 350 минг евро "Бунёдкор"га тўланган бўлса, қолган 550 минг еврони Москва клуби трансфер амалга ошишида ўртада турган инсонларга берган.

Маълумот учун, мазкур трансферни "Москва" клуби собиқ президенти, айни пайтда агент бўлиб ишлаётган Юрий Белоус бошқарган.

Бу трансфердан кейин "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев ишдан бўшатилган. Ўзбекистонда эса "Жалолиддинов иши" бўйича ЎФА даражасида текширув бошланган. Мирзаев иккита учрашувда қатнашган ва ЎФАга ўз позициясини тушунтирган. Балки бу тушунтириш барчани қонқтиргандир. Бироқ бу учрашувлардан кейин бирорта расмий хабар берилмади. Яқинда клубда каттагина молиявий қийинчиликлар борлиги маълум бўлди: футболчилар тўрт ойдан буён маош олишмаяпти. Янги раҳбарият эса алоқага чиқмаяпти, - деб ёзади eurosport.ru нашри.

Rating: -39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика