Latest news

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  13 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  109 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Етакчилар рўбарў келганда: А Серия 18-тур превьюси News

Етакчилар рўбарў келганда: А Серия 18-тур превьюси

Бугун тунда етакчи "Наполи" ва учинчи ўриндаги "Ювентус" тўқнашуви билан навбатдаги тур старт олади.

"Наполи" - "Ювентус"

Спаллетти мавсум қайдномасига киритилган барча футболчи хизматидан фойдалана олади. Ҳозирда "Наполи"да йўқотишлар йўқ. Тезлик эвазига фойда келтирадиган Политано ёки жой танлашга кўпроқ урғу берадиган Распадоридан қайси бири таркибга киритилиши қизиқ савол бўлиб турибди. Осимхеннинг ҳужум марказидаги жойи деярли кафолатланган. "Ювентус" ҳақида гап кетаркан, Кьеза асосий таркибда ўйинни бошлайдими деган масала очиқ қолмоқда. Ҳужумда Киннинг ўрнини Неаполда бир нечта омадли мавсум ўтказган Милик эгаллайди. Бонуччи эса тахминларга қарши сафга қайтиб улгурмади.

Сўнгги бор Туринда жамоалар 1-1 ҳисобида дуранг ўйнашганди. "Наполи" бу жуфтликда сезиларли фарқ билан фаворит эканлиги қизиқ албатта. Ва бунинг барчаси "Ювентус"нинг ғалабали ва қуруқ (гол ўтказиб юбормаяпти) серияси фонида. Назаримда, мезбонларга камида жуда қийин бўлади, "кекса синьора" эса баъзиларни яхшигина хайрон қолдириши мумкин.


"Лечче" - "Милан"

Дисквалификациядан кейин Хьюлманд асосий таркибга қайтиши кутилмоқда. У Блин ва Гонсалес билан ҳимоя марказида елкама-елка ҳаракат қилади. Ҳужумда Ди Франческо билан бирга Ламек Банда тушса ажаб эмас. Жароҳат сабаб Понгранич ва Дермакунинг ўйинда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда. "Рома" дарвозасига урилган голдан кейин Побега асосий таркибдан ўрин олса керак, устига-устак Тоналли дисквалифицияга учраган. Кьер ва Ориги тикланишди, аммо асосий таркибда учрашувни бошламаса керак. Шунингдек, Мессиас ҳам жангга тайёр. Ҳужумда Леао-Жиру дуэтини кўрамиз.

"Милан"нинг "Лечче"га сафари анча омадли чиққан — 4-1. Бўлажак баҳсдан аввал ҳам "россонери" яққол фаворит ҳисобланади. Бир қарашда жамоа яхши спорт формасида эмасдек кўриниши мумкин, лекин шунинг учун ҳам жамоа зафар қучиб, кайфиятни яхшилаб олиши керак. "Лечче" бунга қаршилик қилиши қийин бўлса керак.


"Интер" - "Верона"

Ханданович ва Брозовичнинг ёнига Лукаку ҳам жароҳати билан қўшилди. Чалханўғли ва Барелланинг ўйнай олиши сўроқ остида. Агар шундай бўлса, марказда Аслани, ҳужумда эса Жеко-Лаутаро жуфтлигини кўришимиз аниқ. Сабаби Корреа оптимал формада эмас. "Верона" ҳам таркиб борасида муаммолардан азият чекмоқда. Верди жамоага ёрдам беролмаслиги аниқ, Лазанья, Прашелик ва Фараонининг иштироки ҳам сўроқ остида. Ҳужумда болқонликлар дуэти Лазович-Журичични кўрсак керак, уларга орқароқдан Каллон ёрдам беради.

Ўтган гал "Интер" "Верона"ни осонлик билан таслим этган 2-0. Қоғозда "қора-кўклар" бу сафар ҳам яққол фаворит. Ҳа, "Верона" ҳозир яхши ҳолатда, "Интер" эса аксинча, муаммолар билан оввора. Бироқ даражадаги фарқ барибир ўз сўзини айтса керак. Миланликлар "Монца" билан бўлгани каби хатоларни такрорлашмаса керак.


"Аталанта" - "Салернитана"

"Аталанта" таркибига Сапата қайтиши ва Хьеллун билан дуэтда ҳаракат қилса ажаб эмас. Бундай ҳолатда уларнинг ортига Пашалич жойлашади. Охирги вақтларда кўп ўйин ўтказган Богага дам олиш имконияти яратилса ажабмас. Ҳимояда эса одатий учлик Скальвини-Толои-Паломино. Кулибалининг сафга қайтиши бергамоликлар учун ажойиб хабар. Маджоре ва Маццоки эса ҳали ҳам тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Кандреванинг ўйинда иштироки сўроқ остида қолмоқда, аммо у барибир ўйинга туширилса керак.

Жан Пьеро Гасперининг навбатдаги "қурбони". "Аталанта" етакчилари клубни тарк этмоқда


Сўнгги бор ушбу жамоалар тўқнашувида 1-1 ҳисоби қайд этилган. "Аталанта"нинг бу жуфтликда имкониятлари юқорироқ баҳоланмоқда. Ҳозир ҳар икки клубни стабил ўйин кўрсатяпти деб бўлмайди, бироқ Жанпьеро Гасперини жамоасида маҳоратлироқ, тажрибалироқ йигитлар жам бўлган. "Бергамаск"лар балки қийинчилик билан, лекин ғалабани танатана қилишса керак.


"Рома" - "Фиорентина"

Катта эҳтимол, узоқ вақтдан сўнг илк бор Кумбула асосий таркибда майдонга тушади. У дисквалификация қилинган Ибаньеснинг ўрнини эгаллайди. Албаниялик Италия кубоги учаршувини жуда яхши ўтказди ва асосий таркибга лойиқлигини исботлай олгандек. Бошқа чизиқларда Моуриньодан сьюприз кутмасак ҳам бўлади. 


Кабрал жароҳат олгани "Фиорентина" учун бош оғриқ бўлиши аниқ. Лекин яхши хабар ҳам йўқ эмас — Йович сафга қайтди. Соттил эса ҳамон лазаретда. Шунингдек, Кастровилли ҳам соғайган ва захирадан ўйинга қўшилиши мумкин.

Ўтган сафар "Фиорентина" Флоренцияда ишончли тарзда "Рома"ни енгган 2-0. Шундай бўлсада, "Рома" бўлажак тўқнашув фаворити сифатида қаралмоқда. Ҳа, жамоа тикланишига Италия кубогидан кейин камроқ вақт бўлди, аммо "жалоросси" бу мавсум анча тетик кўринмоқда. Стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш фактори ҳам ўта муҳимлигини унутмаслик зарур.


Сергей Румянцев

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика