Latest news

00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  3 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  1 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  9 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  35 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  12 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  26 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  266 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  6 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28

Эсингиздами? Рисқуллаев "Локомотив" фойдасига шубҳали пенальти қўйганди News

Эсингиздами? Рисқуллаев "Локомотив" фойдасига шубҳали пенальти қўйганди

Ўйин бошланишига кам вақт қолганида "Пахтакор" - "Локомотив" баҳсида ҳакам ўзгарди.

ПФЛ сайти хабар берганидек, бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" учрашувини Виктор Серазетдинов бошқариши керак эди. Аммо ўйин стартига кам вақт қолган бир пайтда тўсатдан бош ҳакам ўзгарди.

Эндиликда бу учрашувни Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради. Олий даражадаги ўйинларни бошқаришни бошлаганига ҳали кўп бўлмаган Рисқуллаев бу мавсум асосан Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган баҳсда йўл қўйган хатоси билан ёдда қолган. Ўшанда у "Бунёдкор" - "Локомотив" баҳсида ҳакамлик қилганди.

Эсингизда бўлса, ўша учрашувда "Локомотив" меҳмонда 2:1 ҳисобида зафар қучган, ўйиннинг 86-дақиқасида "темирйўлчилар" пенальтидан тўп киритишганди. "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгиланиши жуда ғалати бўлганди. Мезбонлар ҳимоячиси Анвар Ғофуров жарима майдончаси ташқарисида Марат Бикмаевдан тўпни узоқлаштирган, бунинг натижасида Бикмаевнинг йиқилиши туфайли Рисқуллаев иккиланиб пенальти белгилаганди.

Унга қанотда ёрдам берган Алишер Усмонов эса пенальти бўлгани ҳақида сигнал бермаган, чунки байроқчасини кўтармаганди. Рисқуллаев дастлаб орқага қайтиб, кейин яна югуриб келиб охири нуқтани кўрсатганди. Хуллас, роса машмаша бўлганди.

ПФЛ ўз сайтида бугунги учрашув ҳаками ўзгарганини ўйин даражаси юқорилиги билан изоҳлади. Бу олдиндан маълум эди, чунки чорак финал битта учрашувдан иборат. Қолаверса, майдонда иккита энг кучли жамоа ўйнайди. Шу боис ПФЛнинг нима сабабдан вақтлироқ бу ҳақда ўйлаб кўрмагани ғалати. Умид қиламизки, бугунги баҳс ҳаққоний ва ҳеч қайси томоннинг эътирозисиз ўтади.

Rating: -34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика