Latest news

08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  0 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  2 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  8 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2

Эшитдик-да: Терма жамоа январда 3 ҳафталик йиғин ташкил этади News

Эшитдик-да: Терма жамоа январда 3 ҳафталик йиғин ташкил этади

ЎФА сайти бугун миллий терма жамоамиз қишда иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақида хабар берди.

Демак, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21 январь куни Япония, 1 февралда эса Янги Зеландия билан ўйнайди. Ҳар иккала ўртоқлик учрашуви сафарда бўлиб ўтади. Биз Японияга қарши Токиода, Янги Зеландияга қарши эса Дубайда майдонга тушамиз. 

Бизгача етиб келган хабарларга кўра, терма жамоамиз январда 3 ҳафталик йиғин ўтказади. Бу йиғин 10 январдан бошланиб, 1 февралга қадар давом этади. Йиғин Дубайда олиб борилади. Орада Япония билан ўйнаш учун Токиога бориб келамиз. Сўнгра яна Дубайга қайтиб, Янги Зеландияга қарши майдонга тушамиз. 

Ҳар ҳолда катта эҳтимол билан шундай бўлади. Маълумки, январь ойида ҳам ЖЧ саралаш ўйинлари белгиланган. Хусусан 27 январь куни Япония ўз майдонида Хитойни қабул қилади. Шу боис улар учун 21 январда бизга қарши Токиода ўртоқлик учрашуви ўтказиш маъқулроқ. Биз эса рақибнинг кучи ва даражасини ҳурмат қилган ҳолда сафарга боришга мажбурмиз.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика