Эшитдик-да! Санжар Рашидов "Сўғдиёна" машғулотларига қўшилди
05 may 2018 13:26
News
Эшитдик-да! Санжар Рашидов "Сўғдиёна" машғулотларига қўшилди
Эшитишимизга қараганда футболчи айни пайтда Жиззах клуби машғулотларига бориб қўшилган ва катта эҳтимол билан иккинчи даврадан бошлаб яна собиқ клуби сафида ўйнай бошлайди.
Йил бошида "Сўғдиёна"дан "Насаф"га кўчиб ўтган Рашидов Қарши клуби сафида ўз ўйинини топа олмади. Санжар Суперлигада "аждарлар" сафида иккита учрашувда майдонга тушди холос.
9-турда "Насаф" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев футболчи ҳақида берилган саволга қуйидагича жавоб берди: "Санжар Рашидов билан оғзаки келишувга эришдик, у жамоамизни тарк этади. Афсуски, Рашидов жамоамиз ўйинига киришиб кета олмади. Кўпроқ захирада қолиб кетгани, уни ҳам бизни ҳам қониқтирмайди. Бу ёшдаги футболчи ўйини қовушадиган жамоада фаолият юритгани маъқулроқ".

Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments