Latest news

13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  2 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  1 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  2 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  11 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  1 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  9 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  2 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  11 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  5

Эшитдик-да! ПФЛ Наманган вилояти ҳокимига хат йўллади News

Эшитдик-да! ПФЛ Наманган вилояти ҳокимига хат йўллади

Жорий йилнинг 4 март куни Суперлиганинг 1-тури доирасида ўтказилган “Навбаҳор” - ”Қизилқум” учрашуви қайдномасида “Марказий” стадион майсаси 3 баҳога лойиқ кўрилганди.

Ўз навбатида мазкур ҳолат Суперлиганинг энг яхши стадионларидан бирида муаммолар борлигини кўрсатиб беради.

Намангандаги стадион яхши ҳолатга келганидан буён бу ерда турли даражадаги халқаро учрашувлар ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди. “Навбаҳор” футбол клуби жорий мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этишини инобатга олсак, катта эҳтимол билан август ойидан бошлаб қитъамизнинг қатор таниқли футбол клублари Наманганга ташриф буюради.

Маълумотларга кўра, “Марказий”да сўнгги бор 2022 йилнинг октябрь ойида тажрибали агрономлар тавсиясига асосан парваришлаш ва қўшимча ишлов бериш ишлари амалга оширилган. Бироқ қиш фаслидаги аномал совуқ майсага ўз салбий таъсирини кўрсатган. Қўшимчасига, U21 жамоаси учрашувлари ўтказадиган захира майдони талаб даражасида эмас.

ЎзПФЛ бу борада майдон ҳолатини яхшилаш бўйича Наманган вилояти ҳокимига хат билан чиққан ва амалий кўмак сўраган.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика