Latest news

14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  0 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  5 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  3 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  6

Эшитдик-да! "Пахтакор"ни "Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси бошқариши мумкин News

Эшитдик-да! "Пахтакор"ни "Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси бошқариши мумкин

Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби "Пахтакор" клубида яна грузиялик мураббий ишлаши мумкин.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, клуб грузиялик Кахабер Цхададзе номзодини кўриб чиққан. Якуний қарор қандай бўлиши ҳозирча аниқ эмас. 1968 йил туғилган Цхададзе 2018 йилдан буён Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубида бош мураббий бўлиб ишлаб келди ва 2020 йилнинг 30 ноябрь куни унинг шартномаси якунига етди.

Футболчилик вақтида ҳимояда ўйнаган Цхададзе Москванинг "Спартак" ва "Динамо", Франкфуртнинг "Айнтрахт", Англиянинг "Манчестер Сити" каби клубларда тўп тепган. Грузия миллий терма жамоаси сафида 25та ўйинда майдонга тушиб 1та гол урган.

У 2001 йилдан буён мураббийлик қилиб келмоқда. Ҳозиргача Грузиянинг "Локомотив", "Динамо", "Сиони", Озарбайжоннинг "Стандард" ва "Интер", Қозоғистоннинг "Қайрат" каби клубларида ишлаган. 2015-2016 йилларда Грузия миллий терма жамоасини бошқарган.

Цхададзе мураббий сифатида икки марта Грузия чемпиони бўлган - 2005 йил "Динамо" билан, 2006 йил "Сиони" билан. 2010 йил Бокунинг "Интер" клубини Озарбайжон чемпиони қилган. 2016 йилда "Қайрат" билан Қозоғистон вице-чемпиони ва 2017 йил Қозоғистон Суперкубоги соҳибига айланган.


Rating: -120   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика