Эшитдик-да! "Пахтакор" Холдорхоновни қайтармоқчи, лекин...
30 jul 2022 23:05
News
Эшитдик-да! "Пахтакор" Холдорхоновни қайтармоқчи, лекин...
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби 2-даврада вазиятни ўнглаб, чемпионлик унвонини сақлаб қолиш учун таркибни кучайтиришга ҳаракат қиляпти. Маълум бўлишича, Максим Шацких Пўлатхўжа Холдорхоновни ҳам жамоага қайтишини истаган. Аммо "Олимпик" раҳбарияти иқтидорли ҳужумчини қўйиб юборишни хоҳламаяпти.
Маълумот учун, Пўлатхўжанинг трансфер ҳуқуқи "Пахтакор"га тегишли. У Тимур Кападзе жамоасида ижара асосида тўп тепяпти.
Томонлар ўртасида имзоланган шартномада "шерлар" ўз тарбияланувчисини трансфер ойнаси очилиши билан қайтариб олиш ҳуқуқини сақлаб қолган. Бунинг учун "олимпиячилар" 5 кун олдин расман огоҳлантирилиши керак.
Билишимизча, "Пахтакор" аллақачон бу борада огоҳлантириш юборган. Аммо "Олимпик" раҳбарияти Холдорхоновни жамоада ушлаб қолмоқчи.
Трансфер ойнаси ёпилишига 1 соат вақт қолди. Кўрамиз, Пўлат 2-даврани қайси жамоада ўтказар экан.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments