Latest news

19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  1 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  7 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  2 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  47 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0

Эшитдик-да: Ўзбекистон U-20, Баҳрайн U-17 Осиё чемпионатларига мезбонлик қилади News

Эшитдик-да: Ўзбекистон U-20, Баҳрайн U-17 Осиё чемпионатларига мезбонлик қилади

2020 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтиши керак бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати қолдирилганлиги тўғрисида ёзиб ўтган эдик.

Пандемия туфайли ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги ЖЧлар ҳам қолдирилиши аниқ бўлиб улгурди. Бу йилги жаҳон чемпионатларида 2001 ва 2004 йилларда туғилган ёшлар ҳамда ўсмирлар кичик мундиалда иштирок этишлари керак эди.

Олган маълумотларимизга кўра, ОФК U-20 ва U-17 мусобақа мезбонларини ўзгартирмоқчи эмас. Яъни, Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Мусобақа 2023 йилда бўлиб ўтади. Фақат унда 2001 йилдан кейин туғилган футболчилар эмас, 2003 йилдан кейинги авлод вакиллари қатнашадилар. Баҳрайн ҳам ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионатини ўзида сақлаб қоляпти. Фақат у ерга энди Олим Шокиров бошқарувидаги футболчиларнинг ўрнига, Сервер Жепаров бошчилигидаги 2006 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар қатнашадилар.

Бекор қилинган мундиалларга келсак, ёшлар ўртасидаги ЖЧ Индонезияда, ўсмирлар ўртасидагиси Перуда бўлиб ўтиши керак эди. Ҳозирча кейинги ЖЧларга ҳам мазкур давлатлар мезбонлик қилиш, қилмасликлари тўғрисида расмий ахборот мавжуд эмас.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика