Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ Теҳронга учиши керак бўлган самолёт 5 соатга кеч қолди ёхуд Эрон "ўйин"ни бошладими?
09 jun 2024 15:06
News
Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ Теҳронга учиши керак бўлган самолёт 5 соатга кеч қолди ёхуд Эрон "ўйин"ни бошладими?
Аслида терма жамоа Тошкент вақти билан 12:30да Эроннинг Zagros авикомпаниясига тегишли самолётда тўғридан-тўғри Теҳронга учиши керак эди. Аммо негадир ушбу самолёт Теҳрондан Тошкентга тахминан 5 соат кечиккиан ҳолда учган ва ўз-ўзидан терма жамоа аъзолари самолётни Тошкентдаги аэропортда кутишга мажбурлар.
Ўзбекистон Теҳронга кеч учиб бориши туфайли Теҳрондаги бугунги машғулотлар ҳам бекор бўлиши мумкин.
ЎФА вакиллари 7 ва 8 июнь кунлари Теҳронга тўғридан-тўғри рейс бўлмагани учунгина Zagros компаниясининг самолётини танлаган экан. Авиакомпаниянинг Тошкентдаги вакили ҳам нима учун 5 соат кечикиш бўлганини билмаслиги жуда ғалати. Эрон томони "ўйин"ни майдондан ташқарида бошлаб юборди, шекилли.
|
Iran |
World Cup Qualification AFC 2nd Round Grp. E . Round 6 11/06/2024, 23:00 0
:
0
Finished
|
Uzbekistan |
Stadium: 15403 spectators
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments