Latest news

21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  6 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  36 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  3 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  7 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  17 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  15 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  17

Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади News

Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади

Суперлиганинг 2025 йилги мавсумига кўра 29 та тур жума, шанба ва якшанба кунларига тўғри келган.

Яъни ПФЛ жорий мавсум мухлислар ва клублар учун ҳақиқий уикэнд қилиб берган. Фақатгина 1 та тур 30-31 август саналарига тўғри келиб қолгани учун шанба ва якшанбадан қочилган. 

Бунга асосий сабаб сифатида ЎФА жорий мавсум Ўзбекистонда катта мусобақалар ўтказмаётганини келтириш мумкин. Аввалроқ ПФЛ ҳам айнан шу каби мусобақалар ҳам тақвим, ҳам майдонлар масаласида Суперлига катта таъсир ўтказишини кўп бор таъкидлаган. 

Аслида 2025 йил ЎФА томонидан тақвимга ортиқча путур етказилмаган илк мавсум сифатида тарихда қолиши мумкин эди. Бироқ бизгача етиб келган маълумотларга кўра, ЎФА таклифи билан Суперлига 12-тури кейинроққа қолдирилади ва Тимур Кападзе БАА билан ўйинга тайёргарлик кўриш учун Дубайга эртароқ йўл олади. ПФЛ мазкур ташаббусни фақатгина маҳаллий футболчилар эмас, легионерлар ҳам терма лагерига эртароқ етиб келаётгани учун қўллаб-қувватлаган. Европада мавсум май ойи сўнгида якунига етишидан келиб чиқиб, барча легионерлар терма ихтиёрига эртароқ етиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 июнь куни ЖЧ 3-саралаш босқичи 9-тури доирасида БААга сафар уюштиради. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00 да Абу-Дабидаги "Ал Наҳайён" стадионида бошланади. 

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика