Эшитдик-да! "Нефтчи"дан навбатдаги "юриш"
04 jan 2025 11:36
News
Эшитдик-да! "Нефтчи"дан навбатдаги "юриш"
Ўзбек клублари янги мавсум учун таркибни шакллантириш ишларини давом эттиришмоқда.
Бироз аввал Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Фарруҳ Сайфиев билан келишувга эришгани ҳақида хабар берган эдик.
"Championat.asia" олган маълумотга кўра, ўтган мавсумни "Навбаҳор" таркибида ўтказган яна бир футболчи Жамшид Болтабоев ҳам фарғоналиклар сафини тўлдиради. Томонлар ўзаро келишувга эришиб бўлишган. 28 ёшли ярим ҳимоячи бугун "Нефтчи" билан бирга Туркия йиғинига учиб кетади.

Маълумот учун, Болтабоев 2022 йилнинг июнь ойидан бери "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу кунгача у "лочинлар" сафида 8та гол уриб, 16та ассист қайд этган.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Comments