Latest news

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  5 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  1 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин News

Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин

Ўзбекистонлик ҳужумчи Ҳусайн Норчаев фаолиятини Европада давом эттириши мумкин.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, ҳужумчи бугун шошилинч равишда Ўзбекистон миллий терма жамоаси қароргоҳини тарк этиб, Тошкентга жўнаб кетди. Футболчи визани расмийлаштириши ва тез фурсатда Португалияга бориб "Брага" клубида тиббий кўрикдан ўтиши керак. Португалияда қишки трансфер ойнаси 3 февраль куни ёпилади. Шу боис футболчи тезда Қатардан қайтиб кетишга мажбур бўлди.

Маълумот учун, "Брага" клуби 1921 йил ташкил топган. Уй ўйинларини 30 минг томошабинга мўлжалланган "Брага" стадионида ўтказади. Айни пайтда жамоани Карлос Карвахаль бошқариб бормоқда. "Брага" Португалия чемпионатида 19 та ўйиндан 37 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда. "Брага" охирги йилларда еврокубокларнинг доимий иштирокчиси ҳисобланади.

Ўзбекистонлик жонкуяр футбол мухлисларидан бир нарсани илтимос қилган бўлардик. "Брага" клубининг ижтимоий тармоқларида Норчаев ва Ўзбекистон бўйича ўринли фикрлар ёзинглар.

Rating: +82   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика