Latest news

19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  8 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  31 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  28 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  28 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  6 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

Эшитдик-да: Бобир Абдихолиқовга Россия жамоалари жиддий қизиқмоқда News

Эшитдик-да: Бобир Абдихолиқовга Россия жамоалари жиддий қизиқмоқда

Қаршининг "Насаф" жамоаси билан шартномаси тугаган Бобир Абдихолиқов фаолиятини Европанинг кучли чемпионатларининг бирида давом эттириши мумкин.

Эшитишимизга қараганда, айни пайтда эркин агентга айланган ва қатор жамоалар таклифини ўрганиб чиқаётган Бобир Абдихолиқовнинг хизматларига Россия премьер лигасининг қатор клублари оғиз солишган. Улар орасида РПЛнинг гранд жамоаси ҳам мавжуд. Футболчининг агентлари ҳозирда РПЛ жамоаларининг таниқли функционерлари ҳамда мураббийлар билан Бобир Абдихолиқовнинг трансфери бўйича музокараларни бошлашган.

Эшитишимизча, Россия клублари ўзбек ҳужумчисини самарадорлик бўйича РПЛдаги иккинчи Шомуродов бўлишига умид қилишмоқда.

Бобир Абдихолиқовга РПЛ жамоаларидан ташқари Европанинг бошқа  чемпионат вакилларидан ҳам қизиқиш ва таклифлар мавжуд.

Бобир Абдихолиқов ўтган мавсумда "Насаф" сафида Суперлигада 25 ўйинда 17 гол уришга муваффақ бўлди ҳамда чемпионатнинг энг жамоасида ҳақиқий етакчига айланиб, жамоанинг кумуш медалларига эга чиқишида катта ҳисса қўшди. 23 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида 145 ўйинда жами 54та гол уришга муваффақ бўлган.

Футболчи таклифларни ўрганишда жараёнида кучлироқ чемпионатда ва яхшироқ жамоада ўйнашни устувор вазифа сифатида қарамоқда.

Rating: +76   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика