Latest news

02:12Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"  0 01:56Африка Миллатлар Кубогининг сўнгги ярим финалчиси аниқ бўлди  1 01:33Анзур Исмоилов: "Роналду билан тенгдошмиз. Бу ёшда ўйнаш учун футболни севиш керак"  1 01:15Лиам Росеньор: "Одамлар менинг "Манчестер Юнайтед" мухлиси бўлганимни танқид қилишлари мумкин"  0 00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0 00:17А Серия. "Рома" 3 дақиқада киритилган икки гол эвазига ғалабага эришди  0 00:15U-23 Осиё Кубоги. Эрон - Ўзбекистон 0:0  0 23:55Семеньо Агуэродан кейин энг яхши дебютант бўлди  1 23:13Мбаппе қатнашган "Реал"нинг ўйин олди машғулотидан эксклюзив фотомақола  4 22:59Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди  2 22:44"Фенербаҳче" - Туркия Суперкубоги соҳиби!  4 22:15Англия Кубогида бундай ҳолат 117 йил деганда такрорланди  0 21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  22 21:30Алдаётган Рафинья, ўйлаётган Берналь ва бошқалар - "Барселона" машғулотидан фотомақола  6

Эшитдик-да! "Андижон"га трансфер тақиқи қўйилиши мумкин News

Эшитдик-да! "Андижон"га трансфер тақиқи қўйилиши мумкин

Tags :  Андижон
"Андижон" клубининг янги раҳбарияти "эски"лардан қолган қарзларни узишда катта куч сарфлаганидан хабарингиз бор.

"Бургутлар"ни йиллар давомида қийнаб келган муаммолардан бири Предраг Вуйович масаласи эди.

Эслатиб ўтамиз, Черногориялик футболчи 2015 йилда "Андижон" клуби сафида тўп сурган. Кейинчалик клуб футболчи олдидаги молиявий мажбуриятларини тўлиқ бажармагани сабаб Вуйович "Андижон" устидан ФИФАга, кейинроқ эса CAS – Халқаро спорт арбитраж судига арз қилган. 

ФИФА клубни бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан "Андижон" узоқ йиллар бу борада аниқ чоралар кўрмай келган. Натижада ёдингизда бўлса ўтган йили қишги трансфер ойнасида "Андижон"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилганди. 

"Андижон" клубида янги раҳбарият иш бошлагач 2021 йилнинг бошида барча хорижлик футболчилар олдидаги қарздорликлар баратаф этилди ва ФИФАнинг трансфер тақиқи олиб ташланди. Хусусан, 2021 йил февраль ойида "Андижон" ва ниҳоят Предраг Вуйович билан ҳам тўлиқ ҳисоб-китоб қилган эди. 

Бироқ қоидага кўра, мазкур жараён йиллар давомида чўзилиб келгани боис CAS – Халқаро спорт арбитраж суди ҳаражатларини ҳам ишда ютқазган томон тўлаб бериши лозим бўлади. Шу боисдан 2021 йил 28 июлда CAS "Андижон" клуби зиммасига суд ҳаражатларини тўлаш вазифасини юклаган эди. Аммо клуб бу борада чиқарилган қарор ижросини ҳамон таъминлаганича йўқ. 

Натижада "Андижон" билан тил топиша олмаган CAS ФИФА Тартиб-интизом қўмитасига клуб устидан шикоят киритди. Айтишларича, ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси ушбу масалани кўриб чиқиб, "Андижон" клуби CAS чиқарган қарорни бажармагани сабаб клубга интизомий чора қўллади. Унга кўра, энди "Андижон" яқин 1 ой ичида Халқаро спорт арбитраж суди чиқарган қарорда белгиланган суммани тўлаши шарт бўлади. Агар иш яна пайсалга солинса, 30 кундан сўнг клубга автоматик равишда трансфер тақиқи киритилади. Бу эса клуб янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслигига олиб келиши мумкин. 

Эшитишимизга қараганда, гап таҳминан 10 000 АҚШ доллари ҳақида кетмоқда.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика