Latest news

23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  2 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  19 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  19 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58

Эшитдик-да! Абрамовнинг лицензия муддати тугаган бўлиши мумкин News

Эшитдик-да! Абрамовнинг лицензия муддати тугаган бўлиши мумкин

9 август куни "Динамо" (Самарқанд) Вадим Абрамовни бош мураббий сифатида таништирган эди.

Championat.asia'га маълум бўлишича, тажрибали мутахассис Про-дипломи бўйича лицензияни янгилаш учун малака оширмаган бўлиши мумкин. ЎзПФЛ шу тўғрида маълумот олиш учун ЎФА Мураббийлар таълими бошқармасига мурожаат қилган.

Орадан 15 кун ўтса ҳамки, ЎФА масъул бўлими Вадим Абрамовнинг Про-дипломи бўйича лицензияни янгилаш учун малака ошириш курсларини тугатгани бўйича аниқ маълумот бера олмаяпти. 

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ устозида Про-дипломи мавжуд. Бироқ унинг лицензия муддати тугаган ёки тугамаган деган саволга ЎФА Мураббийлар таълими бўлими аниқ жавоб тополмаяпти. Қизиқарли жиҳати, малака ошириш курслари айнан мана шу бўлиб томонидан ўтказилади.

Шу ўринда Карленовичнинг лицензияси бўйича хулоса ололмаган ПФЛ мутахассиснинг Про-курсларини тамомлагани бўйича сертификати асосида унга чемпионатда қатнашишга рухсат берган.

Эслатиб ўтамиз, "Динамо" 16 турдан кейин 7 очко билан мусобақа жадвалининг охирги поғонасида боряпти. Абрамов келганидан кейин жамоа "Сўғдиёна" ва "Қизилқум"га имкониятни бой берди.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика