Latest news

02:10Финал: "Барселона" - "Реал" 1:0 (матнли трансляция)  82 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  9 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:35Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" "Бурирам Юнайтед"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, бугун "Йокогама Маринос" — "Ал Насср" ўйини бўлиб ўтади  10 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  18 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  58 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2 21:31Эрон кубоги. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1 21:24Айбек Нурбаев: "Тақвим зич, 7 кундан буён сафардамиз"  2 21:00Суперлига. Ўз уйида меҳмон бўлган "Сурхон" "Машъал" билан дуранг ўйнади  13

Эртанги оқшомда навбатдаги "класико". Сўнги 5 та қарама-қаршилик натижалари, энг яхши тўпурарлар ва яширин қуроллар (Бекзод Толибов блоги) News

Эртанги оқшомда навбатдаги "класико". Сўнги 5 та қарама-қаршилик натижалари, энг яхши тўпурарлар ва яширин қуроллар (Бекзод Толибов блоги)

Эртага навбатдаги "эль-класико" борлигини футболдан озгина хабари бор киши бор-ки, билади.

"Класико" атамаси келиб чиқиш тарихига назар солсак, ўзаро энг кўп тўқнаш келган ва ҳеч қачон қуйи лигага тушиб кетмаган клублар ўртасидаги тўқнашувларга нисбатан қўлланилади. Биласиз, Испания Ла-лигасида айнан шундай мақомга эга 3 та клуб бор - "Реал Мадрид", "Барселона" ва "Атлетик Бильбао". Аммо, дунё ҳар доим "Реал" ва "Барса" ўртасидаги тўқнашувни кутади ва айнан "эль-класико" номига ушбу жамоалар ўртасидаги қарама-қаршиликни муносиб кўради. "Реал Мадрид" - "Атлетик Бильбао" ёки "Барселона" - "Атлетик Бильбао" учрашувларида эртанги ўйин каби даража бўлмайди. Барибир "Реал" - "Барса" тўқнашуви мутлақо бошқа даража, бутун дунё мухлисларини ўзига жалб эта оладиган ва керак бўлса иккига ажратиб қўядиган учрашув. 

Сўнги 5 та "эль-класико"ларда қайд этилган натижаларга разм солсангиз, устунлик мадридликлар томонида экани кўринади. 1:3 ("Реал" фойдасига), 2:1 ("Реал" фойдасига), 1:2 ("Реал" фойдасига), 2:3 ("Реал" фойдасига) ва 0:4 ("Барселона" фойдасига). Гап албатта расмий ўйинлар ҳақида кетаяпти. Гувоҳи бўлганингиздек, каталонияликлар Хави бошқарувида расмий ўйинларда бир бор "Реал" билан тўқнаш келишган ва азалий рақиблари дарвозасиша жавобсиз 4 та тўп киритишга муваффақ бўлганлар. Демак, сўнги "класико" бўйича руҳий устунлик "Барса" томонида.


"Эль-класико"лар тарихида энг кўп гол киритган футболчи Лео Месси, унинг ҳисобида 26 та гол (42 ўйин) бор. Ундан кейинги ўринда ўзининг азалий рақиби Роналду турибди -  18 та (30 ўйин) гол. Худди шунча гол афсонавий Альфредо Ди Стефано (30 ўйин) ҳисобида ҳам мавжуд. Кейинги ўринларни Рауль Гонсалес 15 та (37 ўйин) гол, Ференц Пушкаш 14 та (18 ўйин) гол билан эгаллаб туришибди.

Хави - иқтидор, Анчелотти эса - профессор. Уларнинг иккиси ҳам аллақачон бундай номларга муносиб эканликларини исботлаб бўлишган. Миржалол Қосимов - ҳақ, футболда олдиндан башорат қилиш нотўғри. Масалан Чемпионлар лигасида "Бавария" ўз майдонида "Виктория Пльзень" билан тўқнаш келса, шу ўйинда меҳмонлар ғалабасини тахмин қилган киши ахмоққа ўхшаб кўринади. Аммо 90 дақиқалик баҳс якунида ҳар қандай кутилмаган натижа қайд этилиши мумкин. Эртанги оқшомда бизни натижасини олдиндан тахмин қилиш қийин бўлган супер тўқнашув кутиб турибди. Албатта ҳар ким ўзи мухлислик қиладиган жамоа ғалабасини кутаверади. Анчелотти - Хави қарама-қаршилигида шахмат спорт тури каби тактик чизгилар катта саҳнага чиқиши турган гап. Ҳозир ҳамма жойда Левандовский ва Бензема ҳақида гап кетаяпти, ўйин афишаларида ҳам айнан уларнинг қиёфаси намоён бўлмоқда. Аммо, мураббийлар томонидан ишлаб чиқилган режада эртанги учрашувнинг асосий қаҳрамонлари бошқа футболчилар бўлиши ҳам мумкин. Масалан мен эртага "Реал"да Вальверде, "Барселона" эса Педрининг порлашини кутаяпман. Яширин қуроллар айнан улар бўлиши мумкин.

Сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай? Марҳамат, изоҳларда ўз фикрингизни қолдиринг. Бундай ўйинлар ҳақида ҳар қанча гапирса арзийди.


Бекзод Толибов

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика