Latest news

21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  17 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  37 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   4 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3

"Эртанги кун спорти". Темур Олимхўжаев: "Мусобақадаги мақсадимиз чемпионлик" News

"Эртанги кун спорти". Темур Олимхўжаев: "Мусобақадаги мақсадимиз чемпионлик"

Бугун Тошкент шаҳрида "Эртанги кун спорти" халқаро мусобақаси старт олгани ҳақида хабар бердик.

Мусобақанинг илк учрашувида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Туркманистон ўсмирлари устидан 5:1 ҳисобида устун келди. Биз ўйин тугагач Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик.



"Аввало бу мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман. Осиё қитъасининг энг кучли жамоалари иштирокидаги мусобақа биз учун айни муддао бўлди. Хабарингиз бор, сентябрь ойида Ҳиндистонда U16 Осиё чемпионатида ўтказилади. Бизнинг жамоа мана шу турнирга тайёргарликни бугунги ўйин билан бошлади. Менимча йилдаги дастлабки учрашув учун ёмон ўйнамадик. Бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказиб олдик, бундан ташқари ўйин тактикасида ҳам ўзгаришларни амалга ошириб синаб кўрдик. Эрон ва Японияга қарши учрашувларга янада кучлироқ тайёргарлик кўрамиз. Бу мусобақадаги мақсадимиз ғолиб бўлиш".

"Ҳиндистондаги Осиё чемпионатигача 6 ой вақт қолмоқда. Терма жамоа эшиги барча футболчилар учун очиқ. Яъни ҳозирда таркибда йўқ футболчилар ўзларини кўрсатишса қитъа чемпионатига боришлари мумкин. Барчаси уларнинг ўз қўлларида. Ўша пайтга бориб ким тайёр бўлса ўша Ҳиндистонга боради. Бизда соғлом рақобат, кучлимисан марҳамат майдонга туш ва ўйна. Ҳиндистонга Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун борамиз", - дейди Темур Олимхўжаев.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика