Latest news

19:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  3 19:04"Реал" — "Барселона". "Эл Класико" учун таркиблар маълум  23 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  101 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  12

Эртанги финал олдидан 1/2 финал куни 1 ёшлик укаси вафот этган, АПЛнинг энг қиммат ўйинчиси Грилиш ҳақида, унинг оёқлари "СА" объективида News

Эртанги финал олдидан 1/2 финал куни 1 ёшлик укаси вафот этган, АПЛнинг энг қиммат ўйинчиси Грилиш ҳақида, унинг оёқлари "СА" объективида

Жек Грилиш 2021/22 йилги мавсумда "Манчестер Сити"нинг бугунги ҳомийлари ёрдамида "Астон Вилла"дан 117.5 млнга сотиб олинади.

Бу АПЛ тарихида 100 млн фунтга (фунт евродан баланд юради) харид қилинган илк футболчи сифатида тарихда қолди. 


Грилиш "Астон Вилла" академияси тарбияланувчиси, ўртада бир мавсум 18 ёшида учинчи двизион вакили "Ноттс Каунти"ни айланиб келади. Тажриба тўплаб уйига қайтган Жекнинг "Астон Виллага" қайтиши жамоанинг инқирозли даврига тўғри келган. Клуб 2016 йил Премьер Лигадан тушиб кетади ва 3 мавсумни ўша ерда ўтказиб 2019 йилдагина кучлилар сафида мавсумни бошлайди. Қизиғи шундаки ўша пайтлар Грилиш учун катта сумма тўлайдиган клуб топилмади. Скаутлар яхши ишламадими ёки унинг ўзи истамаган билмадим. Қисқаси у 2022/23 мавсумда дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчиларидан бири сифатида бир йўла учта совринни қўлга киритди, Англия Премьер лигаси, Англия Кубоги ва Европа чемпионлар лигаси. 




Келиб чиқиши ирланд, аммо ўзи Бирменгемда таваллуд топган Жекнинг ота онаси 2000 йил "Астон Вилла" ва "Болтон" ўртасидаги Англия Кубоги ярим финалини томоша қилишга "Уэмбли"га кетишган бир пайтда, уйда қолган 1 ёшли укаси Киланнинг уйқусида вафот этади. 5 ёшлик Жек укасини ҳамон унутмайди, аҳён аҳён у ўзининг инстаграмдаги саҳифасида уни эслаб туради. "Астон Вилла" сафидаги биринчи голини ҳам унга бағишлаган.




Бир эмас учта соврин ютган Грилиш мавсум сўнггида уни ҳаддан ташқари нишонлаб юборгани Англия матбуотидан тушмаганига кўп бўлмади. "Манчестер Сити" ва "Урава Редс" жамоалари ўртасидаги ўйин "Ал Аҳли" ҳамда "Флуминенсе" ўйиничалик бўлмади. Бразилия ва Миср жамоалари кўрсатган ўйиннинг жозибасига етишига японларда на куч, на маҳорат етишмаганлиги учун шаҳарликларга қаршилик кўрсата олмадилар. Мен эса бетараф мухлис сифатида Грилишнинг ҳаракатларини маза қилиб кузатдим. Тўғрисини айтаман Европага футболидан анча четга чиқиб қолганман, ўз пайтида ўзим ишқибозлик қилган жамоалар, "Барселона" ва "Арсенал"нинг бугунги кундаги 5 нафар футболчисини ёддан айтиб бера олмайман, лекин яхши ўйинни жонли кўриш имконияти туғилса жим тура олмайман. 


Жиддадаги жаҳон чемпионати айни муддао бўлди. Бу ерда Суперлига тугаган, Тошкентда иш кам, дам олиш учун ҳам айни муддао. Ўйин тугаганига 2 кун бўлган, мақола бугун чиқяпти. Ўртада зиёратда бўлиб, қўлларимни дуо очиб барчангизнинг оилангизга барака ва сиҳат саломатлик тиладим. 






Терма жамоамиз араб диёрларида тўп тепганда об ҳаво ҳақида ёзсак, буни кўпчилик баҳона дейди. Араб мамлакатларида тўп тепган бир футболчимизнинг гапи ёдимда.

- Ўйин кечки 20 00 дан кейин бошланиши мумкин, лекин буларни ўзи ҳам бу ҳавода ўйнашга қийналади. Баҳсдан кейин албатта тикланиш учун махсус уколлар олишади. Жуда қийин.




Ўйиндан кейин майсада ётган Грилишни "Урава Редс" футболчиси келиб турғизмаганида, уни кучи қолмаганди. Футболка бериш баҳонаси у турди. Қисқаси, Холландни кўраман деб ўзим учун Грилишни кашф қилдим.





Бугун маркетинг соҳасида катта одам бўлиб кетган мактабдаги дўстим Азиз Юсуфов инстаграмда Грилишнинг қўйган суратимга, унинг оёқларини кўрдингми деб ёзганди. Нафақат кўрдим, балки мақола учун суратга ҳам олиб қўйгандим. Балки кадрлар бу оёқни ТВда тўлиқ очиб бера олмаслик мумкин, лекин уни майдондаги фойдаси, рақиб футболчисини келиб урилса чивин чаққанчалик билинмаслигини кўриш бошқача эди. Бунақасини "Зенит" ва "Ал Жазира" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида Халкда кўрганман. Ўшанда Сардор Рашидовга мухлислик қилиш учун ўйинга киргандик.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика