Latest news

23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  4 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  43 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   39 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  25 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  667 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2

Эртага U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланади News

Эртага U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланади

2020 йил 8-26 январь кунлари Таиланд пойтахти Бангкокда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан эртага мазкур мусобақага қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Қуръа маросими  Бангкокдаги "Rama Gardens" меҳмонхонасида ташкил этилади. 

Қуръа механизмига кўра, 16 жамоа тўрттадан 4 гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. Мусобақа якунида кучли учликдан жой олган жамоалар Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланма олади. 

Биласиз, навбатдаги Олимпиада ўйинлари 2020 йил Токиода ташкил этилади. Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақаси учун Осиёга мезбон Япониядан ташқари яна учта ўрин ажратилган. Агар Япония олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатида ярим финалга қадар етиб борса, унда тўртинчи ўринни қўлга киритган жамоа қўшимча имтиёзга эга бўлади. 

2020 йилги U-23 Осиё чемпионатида қатнашадиган барча 16 жамоа номи маълум. Булар - Таиланд (мезбон), Қатар, Баҳрайн, Ироқ, БАА, Иордания, Ўзбекистон, КХДР, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Вьетнам, Австралия, Эрон, Сурия ва Саудия Арабистони. 

Шунингдек, саватчалар ҳам аниқ. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 2018 йилги мусобақада чемпионликни қўлга киритгани боис 1-саватчада бўлади. 


1-саватча: Таиланд (мезбон), Ўзбекистон, Вьетнам, Қатар

2-саватча: Жанубий Корея, Ироқ, Япония, КХДР

3-саватча: Хитой, Австралия, Иордания, Саудия Арабистони

4-саватча: Сурия, Эрон, БАА, Баҳрайн. 


Маълумот учун, ОФК Олимпиада ўйинлари учун алоҳида саралаш ўтказишдан воз кечиб, U-23 Осиё чемпионатини йўлга қўйган.

 


Биринчи мусобақа

U-23 Осиё чемпионати биринчи бор 2014 йил Уммонда ўтказилган. Бунда Ироқ чемпионликни қўлга киритган, Саудия Арабистони эса иккинчи ўринни эгаллаган. 

Ўзбекистон терма жамоаси биринчи мусобақада гуруҳ ўйинларини Ироқ, Саудия Арабистони ва Хитойга қарши ўтказиб, фақат Хитойни мағлуб этган ҳолда уч очко билан гуруҳдан чиқа олмаган. 


Иккинчи мусобақа 

Иккинчи мусобақа 2016 йил Қатарда ташкил этилган ва Олимпиада йўлланмаси учун кураш кечган. Якунда чемпион Япония, иккинчи ўрин соҳиби Жанубий Корея ва учинчи ўринни қўлга киритган Ироқ Бразилияда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларига йўлланма олган. 

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бу мусобақада ҳам гуруҳда қолиб кетган. Вакилларимиз гуруҳ баҳсларини Жанубий Корея, Ироқ ва Яманга қарши ўтказиб, фақат Яманни мағлуб этган ҳолда яна уч очко билан чиқа олишмаган.  


Учинчи мусобақа 

Учинчи мусобақа ўтган йилнинг январь ойида Хитойда ташкил этилди. Бунда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси чемпион бўлганини жуда яхши биласиз. Футболчиларимиз қорли финалда Вьетнамни мағлуб этишганди. Учинчи ўринни Қатар қўлга киритган бўлса, Жанубий Корея тўртинчи ўрин билан чекланган. 


Тўртинчи мусобақа

Келаси йил Таиландда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати ҳисоб бўйича тўртинчиси бўлади. Бу мусобақада Олимпиада йўлланмаси учун кураш кечишини ҳисобга олсак, янада қизиқ ўтишига шубҳа йўқ. Табиийки Любинко Друлович бошқараётган терма жамоамиз олдига Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилади.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика