Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Эртага Суперлига ҳакамлари билан очиқ мулоқот ташкил этилади News

Эртага Суперлига ҳакамлари билан очиқ мулоқот ташкил этилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан учрашувларда ҳалол ва адолатли ҳакамликни таъминлаш, шаффофликни ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Суперлига 8-туридан ўрин олган учрашувларда ҳакамлар томонидан қабул қилинган баъзи қарорлар футбол мухлислари ва мутахассислар ўртасида қизғин муҳокамаларни келтириб чиқарди.

Ўйинларда юзага келган вазиятларни таҳлил қилиш, ҳакамлар фаолияти мавзусида фикр алмашиш мақсадида эртага 15 май куни соат 11:00да Ўзбекистон футбол ассоциациясида Суперлига ҳакамлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Мулоқот давомида Суперлига сўнгги турларидаги ўйинлар таҳлили, ҳакамлик фаолиятидаги эътиборга молик жиҳатлар ҳақида сўз боради. Шунингдек, очиқ мулоқот иштирокчиларининг саволларига мутахассислар томонидан жавоб бериб ўтилади.

Тадбирга юртимизда фаолият юритаётган барча турдаги ОАВ ходимларини таклиф қилиб қоламиз.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика