Latest news

12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  4

Эртага Қўқонда янги мавсумнинг очилиш маросими бўлиб ўтади News

Эртага Қўқонда янги мавсумнинг очилиш маросими бўлиб ўтади

Tags :  Қўқон-1912
Мана бир неча кундирки, ўзбек футболи ватани бўлмиш Қўқонда футбол байрами ҳукмронлик қилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган ўзбек футболининг 105 йиллигини кенг нишонлаш, ўзбек футболининг тамал тоши қўйилган Қўқон шаҳрида янги стадион барпо этиш тўғрисидаги қарорлари қўқонлик минглаб футбол ихлосмандларини қувонтиргани бор гап. Улар бунинг учун Президентимизга миннатдорчилик изҳор этишдан чарчашмаяпти.

Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳ бугунги кунга келиб барчанинг ҳавасини келтирувчи даражада таъмирланди. Янги мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси ҳам замонавий кўринишга эга стадионда тўп суради.

Қўқонлик футбол мухлислари янги мавсум очилишини сабрсизлик билан кутишмоқда. Ниҳоят улар орзиқиб кутган кунлар яқин.

Эртага “Марказий” стадионда 2018 йилги мавсумнинг очилиш маросими ташкил этилади. Маросимда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этади.

Айни дамда очилиш маросимини юқори даражада ўтказиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.


Эртага “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан олдин бўлиб ўтадиган тадбир ўзига хослиги билан ажаралиб туради ҳамда мухлислар учун унутилмас онларни тақдим этади, десак муболаға бўлмайди.  Бу учрашувни байрамона тарзда ўтказиш учун стадионда жуда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Маросимнинг биринчи қисмида бундан 105 йил олдин Ўзбекистонга футбол қандай кириб келгани, унинг асосчилари кимлар бўлгани туғрисидаги саҳна кўриниши йиғилганларга кўрсатиб берилади.

Бундан ташқари, эстрадамиз юлдузлари ўз чиқишлари билан футбол ишқибозларини хурсанд этишга бел боғлашган. Мухлисларимиз учун театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилади.

Эртага катта футболни соғинган мухлислар учун ҳақиқий байрами бўлади. Бир сўз билан айтганда, янги таъмирдан чиқарилган “Марказий” стадионда, мухлислар учун жуда катта байрам тадбири ўтказилиши режалаштирилган.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика