Latest news

14:05Слот ёзда Салоҳ, Трент Александер-Арнольд ва ван Дейкнинг шартномалари билан вазият ҳақида гапирди  0 13:48Тимур Кападзе мураббийлар штабида кимлар ишлаши маълум  4 13:30Анвар Ҳожимирзаев Кападзедан хафа бўлдими?  6 13:07Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Хитой клубига қарши асосий таркиби маълум   2 12:47Осиё Кубоги-2025 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди — Ўзбекистон "А" гуруҳидан ўрин олди  1 12:30Тимур Кападзе: "Гвардиола Ҳусановни дарҳол "олов"га ташлади"  5 12:13Расман: "Андижон" словениялик футболчи билан шартнома имзолади  3 11:49Тимур Кападзе Машарипов ва Ўруновнинг жароҳати ҳақида гапирди  12 11:45"Гап пулда бўлса, ўша пулни мен сенга бераман"  12 11:27Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди"  16 10:43Шесни ёки Пенья? Флик ўз танловини айтди  4 10:06Осиё кубоги олдидан сўнгги репетиция. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Хитой клуби билан ўйнайди  4 09:51Микель Артета: "Ҳозир бу жуда оғриқли, лекин биз келажакка қарашимиз керак"  4 09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  3 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1

Эртага охирги муддат! Соат 15:00 News

Эртага охирги муддат! Соат 15:00

Tags :  ПФЛ
10 август куни ПФЛ ўз сайтида "Суперлига клубларига қарздорлик масаласи қимматга тушиши мумкин" сарлавҳали хабар эълон қилди.

Хабарда келтирилишича, Суперлиганинг олтита клубида ПФЛ олдида қарздорлик мавжуд. Булар - "Сўғдиёна", "Қўқон-1912", "Бунёдкор", "Навбаҳор, "Пахтакор", "Бухоро".

Лекин ПФЛ сайти айнан қандай ва қанча қарздорлик борлиги ҳақида очиқ ёзмаган. Фақат 14 август соат 15:00гача қарзлар тўлиқ бартараф этилмаса бу клублардан 3 очко олиб ташланиши ҳақида гап борган. Шунингдек, 22-турдан кейин Суперлига баҳсларидан четлатиш мумкинлиги ҳам келтириб ўтилган.

Энди савол туғилади: модомики гап 3 очко олиб ташлаш ҳақида бораётган экан, демак бу ерда жиддий гап бор. Бу ҳақда ПФЛга мурожаат қилиб, юқорида номлари келтириб ўтилган ҳар бир клубнинг айнан қанча миқдорда қарзи борлиги ҳақида аниқ маълумотга эга бўлишга ҳаракат қилдик. Лекин рақамлар очиқ айтилмади. Фақат мавжуд қарздорлик бадал пули ҳамда баъзи жарималар ва легионерлар учун тўланиши керак бўлган пул эканини маълум қилишди.

Ҳозирги кунга келиб Суперлиганинг иккита клуби мусобақаларда иштирок этиш учун бадал пулини тўлиқ тўламаган. Бу жамоалар - "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор". Бошқа клубларда эса бошқа қарздорлик мавжуд. Кўрамиз, эртага 15:00гача ҳамма қарздорлик бартараф этиладими? Шундан сўнг ПФЛга яна мурожаат қиламиз.

Rating: -87   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика